Мусулмоннинг олти ҳаққи
10094
16-01-2024, 09:59
215
Ўқиш режими
+
-
Мусулмон кишининг бошқа мусулмонда олти ҳаққи бор. Бу ҳақда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмоннинг мусулмондаги ҳаққи олтитадир», дедилар.
«Улар, қайсилар, эй Аллоҳнинг Расули!?» дейилди.
«Қачон учратсанг, унга салом бер, қачон сени даъват қилса, унга жавоб бер, қачон сендан насиҳат сўраса, унга насиҳат қил, қачон акса урса ва Аллоҳга ҳамд айтса, унга яхшилик тила, қачон бемор бўлса, уни бориб кўр ва қачон вафот этса, ҳозир бўл», дедилар». Бешовлари ривоят қилишган.
Аллоҳ таоло барчамизни бир-биримиздаги ҳақларимиз адо қилишга муваффақ қилсин!
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими