Бир киши пайғамбар ҳузурига келиб: “ Ё расулаллоҳ, кимга яхшилик қилай?”, деб сўради. У зот: “ Онангга, отангга, опа-синглингга, ака-укангга. Сўнгра уларга яқин келадиган яқинингга. Бу вожиб ҳақдир ва силаи-раҳмдир” “, дедилар (Абу Довуд ривояти).
Мабодо, инсоннинг ота-онаси вафот этган бўлса ҳам ота-онасининг ҳақлари бўлиб туради. Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳузурларига ота-онаси вафот этиб кетган бир киши келиб:“ Менинг ота-онам вафот этиб кетишган, уларга вафотларидан кейин ҳам яхшилик қилсам бўладими?”деб сўрайди. Шунда пайғамбар (с.а.в.) :“ Ҳа тўртта иш бор, уларни бажарсанг. Ота-онангга яхшилик қилган бўласан. Ота-онанг ҳаққига дуо қилиб туришинг, ота-онангни бандачиликдаги билиб-билмай қилган гуноҳларига Аллоҳ таолодан мағфират сўрайсан, ота-онангни васият ва омонатларини адо қилишинг, ота-онангни дўст-ёрларини йўқлашинг ва уларнинг қариндош-уруғлари билан боғланиб туришингдир”, деб жавоб берадилар. ( Бухорий ривояти).
Аллоҳ таоло барчамизни ота-оналаримизнинг хизматларини қилиб, уларнинг дуоларини олишга муваффақ қилсин!
Р.АкбаровЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими