1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Сажда изи

19-01-2024, 09:39 387 Ўқиш режими + -
             Мўмин-мусулмон бандалар парвардигорлари бўлган Аллоҳ таолога сажда қиладилар. Бу сажда натижасида бандаларнинг вужудларида сажда изи қолади.  Мўмин-мусулмонларнинг кўп ибодатлари натижасида вужудларида қолган сажда излари уларнинг сифатларидир. Сажда изи мўмин-мусулмонларнинг дунё ва охиратдаги белгилардир.Улар мана шу белгилар билан бошқа пайғамбар умматларидан ажралиб турадилар.  
              Аллоҳ таоло “Қуръон”и каримда:“Муҳаммад Аллоҳнинг расулидир. У билан бирга бўлганлар кофирларга қаҳрли, ўзаро раҳм-шафқатлидирлар. Уларни Аллоҳнинг фазли ва ризосини истаб рукуъ ва сажда қилган ҳолларида кўрасиз. Юзларида сажда асоратидан аломатлар бор. Бу уларнинг Тавротдаги мисолларидир...” ( Фатҳ сураси, 29-оят). Ушбу оятнинг тафсирида: “Ояти каримада Пайғамбар (с.а.в.)га эргашган иймонли бандалар ва у зотдан кейин келадиган ер юзидаги барча мўмин-мусулмон инсонларнинг сифатлари баёни келади. 
            Дарҳақиқат, саҳобалар Аллоҳга куфр келтирган кимсаларга, улар ҳатто энг яқин кишилар бўлсалар ҳам, ниҳоятда қаттиққўл, қаҳрли. муросасиз бўлишган, ўзларига ўхшаган имон эгаларига эса ўта раҳм-шафқатли, ҳар бир ишда дарров ёрдамга келадиган, меҳрибонлик кўрсатадиган бўлишади. Яна улар Аллоҳнинг фазли ва розилигини истаб, у буюрган ибодатларни тўкис адо этишади, рукуъ ва сажда каби арконларига тўлиқ риоя қилган ҳолда намозларини вақтида ўқишади. Улар дунё ҳаётида парвардигорларига шунчалар кўп сажда қилишадики, бундан уларнинг пешонларида сажда излари қолган бўлади. Мўминларнинг мана шундай сифатлари Аллоҳ нозил қилган Таврот ва Инжил каби самовий китобларда ҳам келган...” дейилади.
                 
             Мўмин-мусулмонлардаги сажда изларини дўзах емайди. Унга сажда изини ейиш ҳаром қилингандир Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Дўзах Одам боласининг сажда изинигина емайди. Чунки Аллоҳ дўзахга сажда изини ейишни ҳаром қилган" дедилар (Имом Бухорий ривояти).
 
                Хулоса қилиб айтамизки, Аллоҳ таоло ибодатларимизни мақбул, сажда изларини эса вужудларимизда барқарор айласин!  
 
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими