1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Салом бер, савобинг кўпаяди

20-01-2024, 22:02 288 Ўқиш режими + -
Салом бериш ва унга жавоб бериш билан савоб кўпаяди, инсоннинг умри ва ризқига хайру-барака киради.  Пайғамбар (с.а.в.) шундай марҳамат қиладилар: “Эринмасдан мукаммал ювин, умринг зиёда бўлади,  ким билан учрашсанг салом бер, савобинг кўпаяди, ўз уйингга кирганингда аҳлингга салом бер, уйингга хайру-барака киради”.
         
         Салом беришда инсонлар ким олдин салом беришда мусобақалашишлари лозим. Чунки ким олдин салом берса, салом ва алик олингандаги савобнинг кўпроғини қўлга киритади. Олдин салом бериш камтарликка, бошқаларни олдин салом беришини кутиш эса ман-манликка киради. Мени ёшим катта, уни ёши кичик, у салом берсин, дейиш кибр ҳисобланади. Инсон ўзидан кибрланишни ювиш учун ҳам ўзидан кичикларга салом бериши лозим. Шу сабабли олдин салом бериш инсондаги кибрни кетказиб, унга камтарлик камолотини беради. Бу ҳақда халқимизда шундай бир мақол бор:“ Ман-манга завол, камтарга камол”. Халқимиз аросида уловдаги киши пиёдага, озчилик киши кўпчиликка, юрган киши ўтирган кишига салом бериш одати бор.
         Инсонларнинг бир-бирлари билан учрашганидаги чин кўнгилдан, очиқ чеҳра билан саломлашиши халқимизнинг энг яхши одатларидандир. 

 
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими