1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Кибрга берилма

23-01-2024, 14:05 323 Ўқиш режими + -
Кибрни Аллоҳ таоло ёмон кўради. Бу ҳақда Аллоҳ таоло “ Қуръони Карим” да: “Албатта, Аллоҳ кибрли ва мақтанчоқ кишиларни севмайди” дейди. ( Нисо сураси, 36-оят). Кибр ёмон одат сифатида қораланди.  Инсонлар бу одатни ўзларига мужассам қилиб олмасликлари керак. Ҳадисда кибр ҳақида шундай дейилади “ Кимнинг қалбида заррача кибри бўлса, жаннатга кирмайди. Унинг кибри ўзи билан жаннат ўртасида парда бўлади. Чунки кибр яхши ахлоқлардан тўсган эди. Бу ахлоқлар жаннатнинг эшикларидир
Луқмони Ҳаким ўз фарзандларига насиҳат қилиб шундай деган эканлар: “Эй фарзанд,  зинҳор қадрингга етмайдиганларнинг олдига борма. Ота-она хизматини қил. Камтарни таҳқирлама, кибрга берилма. Аллоҳ таоло Рофиъ ва Ҳофиз ( улуғлагувчи ва пасайтирувчи) дир. Зеро, у  камтарни азиз, қулни подшоҳ айлайди.  Хоҳласа, кибрли кишини хор,  бойни эса фақир қилади”.
                                 Дарҳақиқат, инсон учун кибр ярашмайдиган одатдир.  Инсон кибрдан сақланиш билан ўз шахси ва жамият учун катта манфаат келтиради. Инсон кибр каби одатлардан тийилиб, камтар бўлиш билан икки дунё саодатига эришади. 
 

Руҳиддин Акбаров,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими