Инсонга камтарлик ярашади
10118
23-01-2024, 16:01
226
Ўқиш режими
+
-
Дарҳақиқат, инсонга камтарлик ярашади. Камтарлик ни ўзида мужассам қилган киши нафақат эл олдида, балки Аллоҳ таоло даргоҳида ҳам даражаси баланд бўлади. Бу ҳақда ҳадисда: “ Ким Аллоҳ учун ўзини камталикка олса, Аллоҳ таоло унинг мартабасини баланд қилади” дейилади.
Бир донишманддан: “Камтарликнинг боши нимада?” деб сўрашибди. Шунда у: “ Камтарликнинг боши-учраган кишига ўзини паст олиб биринчи салом беришга ҳаракат қилиш, бирор киши бирор жойга борса, у ерда унга пастроқдан жой кўрсатилса, ўша жойга рози бўлиб ўтириш ва атрофдаги одамлар уни мақтаб эслашларини ёмон кўришдир” деб жавоб берган экан.
Дарҳақиқат, камтарлик юксак инсоний фазилатдир. Дунёдаги машҳур кишиларнинг барчалари камтар инсонлар бўлишган. Аллоҳ таоло Мусо (а.с.)га: “ Эй Мусо, биласанми, мен сени нима учун одамлар орасидан гаплашишга танладим?” деб сўради. Мусо (а.с.) билмайман, деб жавоб берганларида, Аллоҳ таоло: “ Мен сени одамлар орасидан гаплашиш учун танлашимни сабаби сендаги камтарликдир” деб жавоб берган экан.
Камтарлик хислатини инсоннинг қадрини оширади, бошқа инсонлар билан муомиласини яхшилайди, инсон муаммоларини осонлик билан ечилишига сабаб бўлади. Инсондаги камтарлик хислати жамиятдаги кишилар ўртасида меҳр-оқибатни ортишига, инсонларнинг бир-бирларини яхши кўришлари ва улар ўртасидаги инсоний алоқаларни мустаҳкамланишига сабаб бўлади. Инсон камтарлиги туфайли икки дунё саодатига эришади.
Руҳиддин Акбаров,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими