Дабдабабозликдан сақланайлик
10119
24-01-2024, 15:00
165
Ўқиш режими
+
-
Баъзи бир кишилар ҳаж ва умра зиёратларига бориб келганларидан катта дабдабабозликка йўл қўймоқдалар. Бу дабдабабозлик билан ўзларини бошқаларга кўрсатмоқчи бўладилар. Бу эса қилган амалларига риё аралаштиришга ўхшайди. Риё эса динимизда қораланади.
Қуръони каримда: «Чунки улар молларини риёга сарфлашади ва Аллоҳга ҳам ,қиёмат кунига ҳам ишонишмайди. Кимнинг дўсти шайтон бўлса,у қандайин ёмон дўстдир.» (Нисо сураси, 38-оят).
Қатода розияллоҳу анҳу айтади: «Банда қачон риё билан (хўжакўрсинга) амал қилса, Аллоҳ таоло айтади: «Бандам мени масхара қилаётганини кўринглар!» дейди. Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам риё, кибр,манманлик каби иллатларни кичик ширкка ўхшатганлар. Эҳсонини, амалини бошқалар кўриши учун учун, риёкорлик билан қилувчилар ҳам шайтон йўлидан юрган ҳисобланишади.
Хулоса қилиб шуни айтамизки, инсон учун икки дунёда зарарли бўлган дабдабабозликдан сақланайлик!
Р. Акбаров
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими