Билингки, қирқ ҳовли қўшнидир
10125
25-01-2024, 11:51
262
Ўқиш режими
+
-
Инсон бирор маконда турар экан у бу маконда бошқа инсонлар билан қўшни туради. Ҳадисда: “Билингки, қирқ ҳовли қўшнидир” дейилади.
Ҳадис шарҳида айтилишича, бир инсон ҳовлисига ўнгдан қирқта, чапдан қирқта, олддан қирқта, орқа тарафдан қирқ ҳовли қўшни бўлади.
Инсонга қўшнилар ҳақиқий баҳо беради. Халқимизда шу маънода “ Ҳақликни ҳамсоядан сўра” деган мақол мавжуд.
Шарқда фарзандларни ёшлигидаёқ чиройли қўшничилик руҳида тарбиялашга аҳамият берилади. Шу сабабли фарзандлар қўшнилар билан яхши муомила қилишга ўргатилади. Фарзандга қўшничилик одобларини ўргатиш, ва қўшни болалар билан дўстлашиш, ўзаро ҳам жиҳатликни ёшликданоқ шакллантиради.
Инсонлар ўртасида дўстлик, меҳр-муҳаббат ва яхшиликларни жорий қилишда яхши қўшничиликнинг ўрни жуда муҳимдир. Яхши қўшничилик алоқалари туфайли жамият кишилари ўртасида меҳр-оқибатли, ҳар хил кунларда инсонларнинг бир-бирлари билан ҳамдард бўлишлари, яхшиликда ҳамкорлик қилишлари каби инсоний фазилатлар мустаҳкамланади. Бу эса ҳар бир жамият учун хотиржамлик, тинчлик бахш этадиган омиллардан ҳисобланади.
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими