Жумъа кунида бир вақт бор...
10130
26-01-2024, 09:53
299
Ўқиш режими
+
-
Жумъа куни ҳафта кунларининг саййидир. Жумъа кунида бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтга мувофиқ келиб қолса, албатта, унга Аллоҳ таоло сўраган нарсасини беради. Бу ҳақда Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилар эканлар, шундай дедилар:"У кунда бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтга мувофиқ келиб қолса, Аллоҳдан сўраган нарсасини албатта беради" (Муттафақун алайҳи).
Уламолар ўша вақт ҳақида турли фикрларни билдирганлар. Шуларнинг орасини энг кучлиси:
- имом хутба учун минбарга чиққандан то намоз тугагунича,
- аср намозидан кейин қуёш ботгунича.
Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими