1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ИЛМСИЗ ТАРАҚҚИЁТ БЎЛМАЙДИ

27-01-2024, 09:44 308 Ўқиш режими + -
Динимиз  илм ўрганишга тарғиб қилади. Аллоҳ таоло Қурони Карим оятларида биринчи (ўқи) деб буюрган. Демак, ҳар бир инсон илм олиб жамият манфаати йўлида кашфиётлар қилиши керак. Қайси халқ илм-фанга эътибор қаратиб, фарзандларини илм олишга қизиқтирса ривожланади,кашфиётлар кўпаяди. Кашфиётлар эса инсонлар ҳаётига қулайлик ва осонлик келтиради. Бунга биргина мисол бир вақтлари муборак Ҳаж сафарига боришлик учун ойлаб йўл юрилган бўлса, бугунги кунда тўрт ёки беш соатда муборак заминга етиб борилмоқда. Аждодларимиз илм ўрганишга катта аҳамият берганликлари боис ўрта асрларда юртимиздан кўплаб  олимлар этишиб чиққан.Улар  аниқ фанларни яхши ўзлаштирганликлари боис буюк кашфиётлар қилишган.
Хоразмийнинг фанга сифр (нол) сонини киритиши, Абу Райхон Беруний глобусни кашф қилиши, Ибн Сино тиб илмида эришган ютуқлари, Улуғбек мукаммал бир расадхона қурдиргани, Фарғоний Нил дарёсига миқиёси нил (сув миқиёси ўлчови) асбоби ясагани ва бошқа кўплаб мусулмон олимларининг қилган кашфиётлари барчамизга маълум. Биз ҳам аждодларимизга муносиб авлод бўлиб, уларнинг илмий меросларини ўрганишмиз керак. Илмдан узоқлашсак, жамият қолоқлашади. Ўзгаларга қарам бўлиб, одамларнинг ҳаёти,турмуш даражаси қийинлашиб боради. Ҳар бир мусулмон ва муслима инсонларга фойдаси тегадиган илм ўрганиши фарз амал ҳисобланади. Илм туфайли инсон дунё ҳаётида иззат, охиратда эса шараф топади.
Муҳаддисларнинг султони имом Бухорий ҳазратлари "Дунёда илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай"деганлар ва илм олишнинг аҳамиятини икки оғиз сўзда мужассам этганлар. Ҳақиқатан илм биз учун нажот, илм олувчилар кўпайса мамлакат тараққий топади, юрт обод бўлади. Муҳтарам юртбошимиз ҳам "Илм-фансиз, маърифатсиз давлатнинг келажаги йўқ", деб такидлаганлар.
Илм олиш, касб-ҳунар ўрганиш учун юртимизда барча имкониятлар яратилган, бу имкониятлардан унумли фойдаланиб, халқ манфаати учун фойдали илмларни ўргансак албатта юқори натижаларга эришами ва жамияти ривожи учун  ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз. 
 
                 
Илёс АБДУМАЛИКОВ,
Касби туман "Зарипов Мўмин Ҳожи" жоме масжиди имом-хатиби