Истиғфор айтишни кўпайтиринг
10134
27-01-2024, 14:15
320
Ўқиш режими
+
-
Ҳозирги кунда ҳижрий-қамарий йил ҳисобига кўра Ражаб ойи давом этмоқда. Ражаб ойи фазилатли ойдир. Унинг ҳар бир соатида яхшиликлар бор. Бу ҳақда ҳазрати Али разияллоҳу анҳу шундай деганлар:
“Ражаб ойида истиғфор айтишни кўпайтиринг. Чунки бу ойнинг ҳар бир соатида дўзахдан озодлик бор”
Маълумки, истиғфор бу Аллоҳ таолодан гуноҳлар учун мағфират сўрашликдир. Масалан, қуйидагича истиғфор айтиш мумкин.
أَسْتَغْفِرُ اللهَ ربي من كل ذنب واتوب اليه
Ўқилиши: “Астағфирулоҳ. роббий мин кулли занбин ва утуби илайҳ”.
Маъноси: “Аллоҳ таолодан ҳар бир гуноҳ учун мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан”
Аллоҳ таоло барчаларимизнинг истиғфор ва тавбаларимизни қабул қилиб. гуноҳларимизни мағфират қилсин!
Руҳиддин Акбаров,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими