Пайғамбар” ва “авлиё” сўзлари
10137
27-01-2024, 14:27
353
Ўқиш режими
+
-
“Пайғамбар” деган сўз аслида форсча сўз бўлиб, у ўзбек тилида “хабар олиб келувчи”, “элчи” деган маънолари англатади. Бу сўз “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” да “Пайғамбар-(форсча, хабар берувчи, олдиндан хабар келтирувчи). Худонинг хоҳиш-иродасини бандаларга етказувчи, илоҳий вакил, наби, расул” деб изоҳланади.
Аллоҳнинг буйруқ ва кўрсатмаларини ваҳий орқали қабул қилиб, уларни халққа етказишда Аллоҳ таоло томонидан вакил қилиб танланган кишига пайғамбар дейилади.
“Авлиё” сўзи арабча сўз бўлиб, у арабча “валий” сўзининг кўплик шаклидир. Маълумки, “валий” сўзи арабча бўлиб, “дўст”, “ўртоқ” маъноларини англатади. “Авлиё” сўзи “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да “Авлиё- ( арабча, валилар). 1. Валилар, эътиқодли диндор кишилар, азиз ва муқаддас, Аллоҳга яқин кишилар, руҳонийлар. 2. Каромат, башорат қила оладиган, мўжизалар кўрсата оладиган одам” дейилади.
Аллоҳ таолога комил иймон келтирган, Ундан тақво қилувчи, У зотга ихлос ва эътиқод билан ибодатлар қилувчи кишини Аллоҳнинг авлиёси дейилади. Бу ҳақда Ибн Ҳажар (р.а.) “Валий Аллоҳ таолни билувчи, Унинг тоатида бардавом бўлувчи ва У Зотга ихлос ила ибодат қилувчи киши” дейдилар.
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими