Кўпчиликдан ажралманг
10145
30-01-2024, 14:14
260
Ўқиш режими
+
-
Албатта, инсон кўпчиликдан хусусан жамоатдан ажралиб яшаши қийин. Инсоннинг кўпчилик билан бирга бўлиши яхшилик ҳисобланади.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳадисларида: "Жамоат билан, яъни кўпчилик билан бирга бўлинг, бўри ҳам қўйнинг подадан ажралиб қолганини ейди" (Имом Термизий ривояти) - деб марҳамат қилганлар.
Ҳар бир мусулмон шуни яхши биладики, кўпчилик билан бирга бўлиш, аниқроғи “Аҳли сунна-валжамоа” да бўлишлик Аллоҳнинг раҳматидир.
Кимки “Аҳли сунна вал-жамоа”дан ажралса, у қаттиқ адашади. Аллоҳнинг Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қиладилар: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай дедилар: “Албатта, Аллоҳ таоло умматимни (ёки Муҳаммаднинг умматини) залолат устида жамламайди. Аллоҳнинг қўли жамоат устидадир. Ким ажралиб чиқса, дўзах томон ажралиб чиққан бўлади”.
Аллоҳ таоло барчамизни турли хил адашишликлардан сақлаб, Ўзининг ҳақ йўлида бардавом қилсин!
Р.Акбаров, ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги ходими