Ҳазрати Жобирдан ривоят қилинади:
“Аллоҳ Расули дедилар: Киши уйига қайтганида, ичкарига кираётганида ва овқатланаётганида Аллоҳнинг номини ёдга олса («Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм...» деса), шайтон (шерикларига): “Бу ерда сизлар учун на ётадиган жой, на егулик йўқ” дейди.
Уйга кираётганда, овқат еяётганда “Бисмиллаҳ...”ни айтмаса, шайтон шерикларига бундай дейди: “Сиз овқатга эришдингиз, бироқ ётишга жойингиз йўқ”.
Кираётганда ҳам, овқатланаётганда ҳам “Бисмиллаҳ...” демаса, шайтон ҳамроҳларига айтадики: “Ҳам ётадиган жойга, ҳам кечки овқатга улгурдингиз (эришдингиз)”. Муслим ва Абу Довуд ривояти.
Бир шайх қайноқ сувни бирор чуқурликка қуйишдан олдин Бисмиллаҳ дер экан. Ундан сўрашибди нега бундай қиласан деб, шунда шайх жавоб берибди:
"Бир куни бир оилага чақиришди борсам, уларни жинлар билан боғлиқ муаммоси бор экан. Шайх жиндан сўрабди: "Нега айби йўқ одамларни тинчини бузяпсан?"
Жин жавоб қилибди:
"Бу одам ракавинага қайнаган сув қуйди ва сув болаларимнинг устига тушди биттасини ўлдирди."
Шайх айтибди:
"Лекин биласанку у сени болаларингни кўрмаган, инсонлар жинларни кўролмайдилар."
Шунда жин айтибди:
"Ҳа нега унда у Бисмиллаҳ демади". Қачонки сизлар Аллоҳни номи билан гапирсанглар, жинлар огоҳ бўлади ва қочади, бу бизларга сигнал бўлади дебди.
Жинлар нотоза, ташландиқ, ахлатхона, қаровсиз жойларда бўладилар, қувурлар ҳам нотоза жой ҳисобланади. Эҳтиёт бўлишимиз лозимдир. Бошингизга кутилмаган ташвишлар келганда ва хонадонингиз нопок бўлиб қолганда билингки, бу сизнинг қайсидир амалингизнинг хатолиги бадали эканлигини унутманг!
Ҳар доим уйга кираётганда, кийимни алмаштираётганда, оёқ кийимни кияётганда, таомланаётганда, қайноқ сувни тўкаётганда, ўрнингизга ётганда, турганингизда, таҳорат олаётганингизда, нимаики ишга қўл уришингиздан аввал албатта Бисмиллаҳ дейишни унутманг!
Нилуфар Аҳадовна“Хожа Бухорий” ислом таълим муассасаси