Жоҳилнинг фатвоси адаштиради
10159
5-02-2024, 12:03
260
Ўқиш режими
+
-
Аслида жоҳил киши фатво беришдан сақланиши лозим. Ўзида етарли диний илм ва малака бўлмаган киши қандай қилиб бировга фатво беради. Жоҳил кимсаларнинг интернет тармоқларида диний жиҳатдан турли хил масалаларда ҳеч нарсани ўйламай фатво бериши учраб турибди.
Маълумки, фатво берадиган инсон араб тили, Қуръон ва ҳадис илмлари, фиқҳ ва ислом тарихини жуда чуқур ва мукаммал биладиган бўлиши лозим. Уламоларимиз бирор - бир масала юзасидан ҳукм чиқаришда, аввало, мазҳаблар таълимотига таянишади, агар уларнинг бирортасида масаланинг ечими топилмаса, мусулмонларга осонлик ва қулай шароит яратиш нуқтаи - назаридан фатволар чиқаришади.
Интернет тармоғидаги илмсиз кишиларнинг “жиҳод”, “байъат”, “такфир”, “бемазҳаблик”, “ҳижрат” каби масалалардаги асоссиз “фатволари” жоҳилона берилган фатво ҳисобланади.
Хулоса қилиб айтамизки, диний жиҳатдан етарли илм, тажрибага эга бўлмай туриб берилган фатволар одамларни адаштиради.
Аллоҳ таоло барчамизни тўғри йўлга ҳидоят қилиб, турли хил адашишлардан Ўз паноҳида асрасин!
Р, Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими