Инсон баъзан бир амални қилишни хоҳласа ва уни ният қилса, уни амалини хайрли ёки хайрсиз эканлиги яъни, яхши ва ёмон амалларни бир-биридан ажратишда ниятининг ўрнини белгилаб беради. Нияти тўғри бўлса, амали ҳам гўзал бўлади. Нияти бузуқ бўлган жойда амали ҳам ёмон натижа беради.
“Қўрқув билан қилинган ибодат афзалми ёки умид билан қилинган ибодатми?” деган саволга Имом Ғаззолий бундай жавоб берган: “Умид билан қилинган ибодатлар афзал. Чунки умид севгини пайдо қилади, қўрқув эса умидсизликка сабаб бўлади”.
Мавзумизни умумий жамлаб кўрсатишда Аллоҳ таоло яратган махлуқотлари орасида У яратган мавжудотлар тимсолида сифатламоқ мақсадида фикримизни моҳиятан кўрсатишга ҳаракат қилдик.
Кунларнинг бирида қурбақалар тўдасидан икки қурбақа чуқурликка тушиб кетибди. Қолган барча қурбақалар чуқурлик тепасида жамланиб олиб - "Бўлди энди, шу ерда ўлиб кетасизлар, ҳадеб сакрайверишдан фойда йўқ" - дер эдилар. Узоққа бормай, икки қурбақанинг бири қўрқув ва қаттиқ тушкунлик оқибатида нобуд бўлди. Иккинчи қурбақа эса тинмай сакрашда давом этарди. Ҳар сафар сакраганда, илгаригидан баландроқ сакрар эди. Аммо, юқоридаги қурбақалар ҳамон: "Бўлди қил энди! Фойдаси йўқ" дер эдилар. Кўп ўтмай, бояги қурбақа чуқурдан чиқишга муваффақ бўлди. Тепадаги қурбақалар қаттиқ таажжубда эдилар. Сўнг ундан сўрашди: "Буни қандай уддалай олдинг?!" У жим турарди. Кейин билсалар, унинг қулоқлари эшитмас экан. Ҳар сафар уни сакрашдан қайтарганларида, мени қўллаб-қувватламоқдалар, деб ўйлаб, бу мушкул ишнинг уддасидан чиққан экан.
Баъзида муваффақиятга эришиш учун "кар" бўлишга ва ниятни тўғри қилиш керак бўлади. Инсонларни сиз ҳақингизда нима фикр билдиришлари эмас, аксинча ўзингиз тўғри деб билган мақсадни бирламчи ўринга қўйиб, у учун ҳаракат қилишингиз, йиқилган жойингиздан қаддингизни кўтара олишингиз ва баъзи ўринларда ўзингизни “кўр”, “кар”, “соқов” тутишингиз ҳам ўзингизга фойда беришини ёдда сақлаш ўринлидир. Инсонлар бир ишни мақсад қилганларида, албатта кўпчилик билан қилмоқчи бўлган ишларини муҳокама қилишади, маслаҳатини сўрашади. Аммо ҳар ишни қилишда аввало Аллоҳга таваккал қилиш кераклигини ёддан чиқаришади.
Нилуфар Ахатовна“Хожа Бухорий” ислом таълим муассасаси