“Маҳрам” сўзи арабча бўлиб, унинг ўзбек тилидаги луғавий маъноси эса “ҳаром қилинган”, “рухсат этилмаган” деган маънога тўғри келади.
Ислом шариатида эса ўзаро никоҳи ман этилган ва энг яқин қариндошлик алоқаси бўлган кишилар маҳрам ҳисобланадилар.
Аёл ва эркак кишига ким маҳрам бўлади, деган саволга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази томонидан қуйидагича жавоб берилади:
Аёл кишининг маҳрам (никоҳланиши ҳаром қилинган) қариндошлари қуйидагилар: Ўғли ва ўғил набиралари, отаси ва боболари, қайнотаси, ака-укаси ва уларнинг ўғиллари ҳамда опа-сингилларининг ўғиллари, амакиси ва тоғалари. Эркак кишининг маҳрам қариндошлари қуйидагилар: Қизи ва қиз набиралари, онаси ва момолари, қайнонаси, опа-синглиси ва уларнинг қизлари ҳамда ака-укаларининг қизлари, аммаси ва холаси”.
Аёл ва эркакка маҳрам бўлган кишилардан ташқари кишилар улар учун номаҳрам бўлади.
Руҳиддин Акбаров Ўзбкистон мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилоятдаги ходими