ИСРОЪ ВА МЕЪРОЖ
10163
6-02-2024, 16:11
348
Ўқиш режими
+
-
Аллоҳ таоло Қуръони каримда:
"Ўз бандасини кечаси Масжидул--Ҳаромдан атрофини баракали қилганимиз Масжидул--Ақсога оят мўъжизаларимизни кўрсатиш учун сайр қилдирган Зот покдир! Албатта У эшитувчи ва курувчи Зотдир".
Исроъ сўзи араб тилида кеча сайри деган маънони беради. Бу оятида Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в,) ни Маккаи Мукаррамадан Қуддуси Шарифга кечани бир қисмида олиб боргани баён этилади.
“Меърож” ўзбек тилида “кўтарилиш” деган маънони англатади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) нинг Аллоҳнинг ҳузурига кўтарилишларини “Меърож воқеа”си дейилади.
Уламолар Меърож пайғамбарликнинг ўн иккинчи йили, рабиъул аввал ойида ё ҳижратдан бир йилу беш ой олдин шаввол ойида ёки ражаб ойининг охирларида содир бўлган дейдилар.
Аксарият олимларнинг фикрига кўра, 27 ражаб Меърож ойидир. Расули акрамнинг Меърож ҳодисалари ҳижратдан бир ярим йил, яъни ўн тўққиз ой аввал бўлиб ўтган.Шарофат Тўраева,Қашқадарё вилояти Китоб тумани “Самарқанд” МФЙ отинойиси