Ҳеч ким ўзгани “фосиқ”ликда айбламасин
10164
6-02-2024, 16:12
268
Ўқиш режими
+
-
Айрим кимсалар ижтимоий тармоқларда ўзгаларни фочиқликда айблаш билан шуғулланмоқдалар. Аслида, ҳеч ким ўзгани фосиқликда айбламаслиги лозим. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам яна шундай деганлар: “Ҳеч бир киши бошқа кишини фосиқ, кофир деб айбламасин. Агар у киши бундай бўлмаса, айтган гапи ўзига қайтиб келади”.
Ижтимоий тармоқларда бировларни фосиқликда, куфрда айблаш, бировларнинг хато ва камчиликларини қидириш билан умр ўткараётган кишилар ўзларининг хато ва нуқсонларини устида вақтларини сарфлаб, уларни йўқотишга ҳаракат қилсалар яхши бўлар эди.
Ўз айбини қўйиб, бировнинг айб нуқсонини пайлаш умр ўтказадиган одамлар жоҳи, нодон кишилардир. Уларга халқимизнинг бир мақолини эслатиб қўймоқчимиз: “Аввал ўзингга боқ, кейин ноғара қоқ”.
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими