1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Навоий буюк ижодкор

9-02-2024, 15:59 240 Ўқиш режими + -
                               Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Ҳаммамизга маълумки, 9-февраль ҳазрати Алишер Навоий бобомизнинг таваллуд кунларидир. Шу муносабати ҳазрати Алишер Навоий бобомизнинг Пайғамбаримиз (с. а. в.)нинг ҳадисларини тарғиб қилган «Арбаъин» асарлари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларимизни баён қилмоқчимиз.
Маълумки, ҳазрати Алишер Навоий  жаҳон адабиётида муносиб ўрин эгаллаган буюк ижодкордир. У зотнинг тарбиявий манба бўлган ҳадислар шарҳига бағишланган “Арбаъин” асари мўъмин-мусулмонлар учун қимматли асар ҳисобланади. 
Араб тилида «арбаъин» сўзи, «қирқта» деган маънони англатиб, истеъмолда эса қирқта сайланма ҳадисдан иборат китоб «Арбаъин» дейилади. «Арбаъин» услубида асар яратиш қадимда яхши бир анъанага айланган. Алишер Навоийдек улуғ зотларнинг «Арбаъин» ёзишларига Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадислари сабаб бўлган деб ўйлаймиз: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ким умматимга дин ишлари борасида қирқта ҳадисни муҳофаза қилиб берса, Аллоҳ уни Қиёмат куни фақиҳ қилиб тирилтиради ва Қиёмат куни мен унга шафоатчи ва гувоҳ бўламан» (Термизий ривояти).
Алишер Навоийнинг «Арбаъин» асарини ўрганар эканмиз, унда асосан Ислом ахлоқига доир ҳадислар жамланганини кўрамиз. Алишер Навоий “Арбаъин”га ўзгача бир руҳият ва самимият билан ёндашади ва   асар муқаддимаси  мумтоз  адабиётдаги   “одоби тасниф”га кўра “ҳамд” билан бошланади:
Ҳамд ангаким, каломи хайрмаол
Қилди элга расулидин ирсол.
Яъни,  пайғамбар   Муҳаммад  (с.а.в.)  орқали   халққа  оқибати  эзгулик 
бўлган каломини юборган  – Аллоҳга ҳамд бўлсин.
Бу  байтда   халққа  Қуръони  Каримни   ўз  элчиси  бўлган   Муҳаммад 
(с.а.в.)га нозил қилган Аллоҳга ҳамду сано келтирилган.
Ул расулеки, ҳам каломи фасиҳ
Элга тегурди, ҳам ҳадиси саҳиҳ
То улус жаҳлдин халос бўлуб,
Илм хилматгаҳига хос бўлуб,
Чун таъмуқдин нажот топқайлар,
Учмоқ ичра ҳаёт топқайлар.
Жалла зикруҳ зиҳе илоҳи рафиъ,
Ъазза қадруҳ зиҳе расули шафиъ. 
 (яъни,  Аллоҳнинг   Расули  Муҳаммад  (с.а.в)   гўзал  сўзлар  битилган Қуръонни  ва   ишончли  ҳадисларни 
 элга   етказдики,  токи  инсонлар жоҳилликдан  (юз   ўгириб)  халос  бўлиб,   илмнинг  сирли  оламига  
(юз  тутиб)хос бўлиб, дўзахдан нажот топиб, жаннат ичра ҳаёт топарлар).
Расулуллоҳ ишончли ва тўғри сўзлидир. Шунинг учун халқ унга эргашди, жохилликдан  халос бўлди ва илм-маърифатга ошно бўлгач, жаҳаннамдан омон бўлди, сўнг жаннатдан макон топди, -  деб, Муҳаммад (с.а.в.) номларига анъанавий дуони  келтиради. 
Энг  аввало, “Арбаъин” асарининг  марказий  мавзуси   бўлиб, Аллоҳнинг  қаҳридан  қўрқиш   ва  марҳаматига умид қилиш  мавзуси туради.
Бу ҳақда Алишер Навоий “Арбаъин” асарида шундай ҳадис келтирилади:
 دقف  َ للً ضغبا و لله  ً بحا و  ً للً عنم و   ً للً يطعا نم هنامیا لمكتسا
(Кимки   Аллоҳ  учун  ато   қилса  ва  Аллоҳ   учун  маън  этса,   Аллоҳ  учун  яхши кўрса   ва  Аллоҳ  учун   ёмон  кўрса,  иймонини   тўкис  қилган  бўлади). 
Навоий ушбу ҳадисни назмда қуйидагича талқин қилади:
Кимга ким ҳубб-у буғз-у манъ-у ато,
Ҳаққ учун бўлди жазм бил они.
 Ким, эрур тенгри лутфидин комил
Аҳл-и имон қошида имони
 (яъни, кимки, севса, душманлик қилса, ҳадя берса (бағишласа) ва  тақиқласа, Аллоҳ  учун қатъий бил уни. Иймон аҳиллари ҳузурида тангри марҳаматидан иймони комил бўлар)
Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг “Тилидан ва қўлидан мусулмонларга озор етмайдиган кишигина ҳақиқий мусулмондир”  ҳадисларини   Навоий  “Арбаъин”ида қуйидагича шеърий талқин қилинади:
Ким мусулмонлиғ айласа даъво,
Чин эмас гар фидо қилур жонлар.
Ул мусулмондурки, солимдур,
Тили-ю оғзидин мусулмонлар
Навоий қуйидаги ҳадисни бадиий тимсоллар орқали 
талқин қиладилар
 هراج نود نمؤملا عبشی لا
Мўъмин қўшнисиз тўқ бўлмайди.
Кимки мўминдурур, 
қачон чидағай -Ким, 
ўзи тўқу қўшни бўлгай оч.
 Анга дағи керак етурса насиб,
Хонида гар кулочу, гар умоч.
Ва яна ҳадисни Навоий шундай тушунтиради:
هوجولا ناسح دنع ريخلا اوبلطا
(Яхшиликни очиқ юзлилардан изла.)
Эйки, ҳар ишта ҳожатинг бўлса,
Яхши юзлугдин иста бахшойиш.
То-ки бахшойишидин аввалроқ
Кўрмагидан етушгай осойиш.
(эй,  агар  бирор   ишга  эҳтиёжинг  бўлса,   яхши  юзлилардан  марҳамат 
кутгин   (иста).  Токи  марҳаматидан   аввал  уни  кўришингнинг   ўзидан 
роҳатланасан).
Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг оналарни эҳтиром қилиш тўғрисидаги ҳадисларига Алишер Навоий  «Арбаъин» асарида қуйидагича тўртликни битадилар: 
 “Ал-жаннату таҳта ақдоми уммаҳати”
Оналарнинг оёғи остидадур 
Равзаи жаннату жинон боғи. 
Равза боғи висолин истар эсанг, 
Бўл онанинг оёғи туфроғи.
“Инсонларнинг энг яхшиси  –   инсонларга фойдаси тегадиганидир” 
деган ҳадисни Алишер Навоий шундай ифода этадилар:
Халқ аро яхшироқ, дединг, кимдур?
Эшитиб, айла шубҳа рафъ андин.
Яхшироқ бил ани улус ароким,
Етса кўпрак улусқа нафъ андин.
Кўриб  ўтганимиздек,   ушбу  шарҳ  орқали   инсоннинг  халққа  –   жамиятга 
хизмат қилиши улуғланаяпти. 
Машҳур “Курашда ғолиб чиққан паҳлавон эмас, 
балки ғазаби келганда ўзини енга олган одам паҳлавондир” ҳадисини шоир 
шундай талқин қилади:
Эмас ул паҳлавонки ўз қадрин
Бош уза элтибон нигун қилғай.
Паҳлавон они билки етса ғазаб
Нафси амморани забун қилғай.
Мазкур  ҳадис  инсонни   ўз  нафси  –   ғазаби  устидан  ҳокимлик   қилишга  чақиради.  Алишер   Навоий  буни  таржима   қилиш  орқали  киши   жаҳлга  қулбўлиб қолишдан сақланиши кераклигини эслатяпти.
Хулоса қилиб айтганда,   ҳазрати Алишер Навоийнинг “Арбаъин”   асари  инсон  маънавиятини юксалтиришга хизмат қилади. Бу ҳақда Навоий “Арбаъин” асарининг хотима қисмида шундай дейдилар:
 Эрур ул арбаъиннинг аввали ҳол,
Айла бу “Арбаъин” била аъмол.
 
Р. Усмонов,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакили, вилоят бош имом хатиби