1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Фирқаларга бўлинманг

9-02-2024, 16:00 224 Ўқиш режими + -
Айрим кишилар мусулмонларни турли хил фирқа ва оқимларга тарғиб қиладилар. Ислом дини мусулмонларни турли оқим ва фирқаларга бўлинишдан қайтаради. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди: “ Барчаларингиз Аллоҳнинг “арқони”ни (Қуръонини) маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг”. Ўзаро душман бўлганингизда Аллоҳ дилларингизни улфат қилганини, Унинг фазли туфайли биродарлашганингизни эсланглар. Олов жари ёқасида турганингизда сизларни ундан қутқарди. Ҳидоят топишингиз учун Аллоҳ оятларини шу тарзда баён этади” (Оли Имрон, 103-оят). 
Ислом динида мусулмонларни бўлиш, гуруҳбозлик қилиш қайтарилган амалдир. Аксинча, ўзаро ҳамжиҳат бўлиш. Гуруҳбозлик қилмаслик, бўлинмаслик фазилат ҳисобланади. Бу ҳақда Пайғамбар (с.а.в.):“Албатта, Аллоҳ сизларга уч нарсадан рози бўлади ва уч нарсани ёмон кўради: Унинг Ўзига ибодат қилиб, ширк келтирмасликларингиз; барчангиз Аллоҳнинг арқонини маҳкам тутиб, бўлиниб кетмаслигингиз ва сизга ишбоши бўлган шахсга насиҳатда бўлишингиздан рози бўлади. “Деди-деди” дейиш; кўп савол бериш ва молни зое қилишингизни ёмон кўради”, дедилар. (Муслим ривояти). 
                  
Хулоса қилиб айтамизки, Аллоҳ таоло барчамизни бирлик ва ҳамжиҳат бўлишга  муяссар қилиб, ҳар хил фирқаларга  бўлинишдан асрасин!
 
 

                              Р. Акбаров,
            ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими