Насибангни
10182
12-02-2024, 07:36
261
Ўқиш режими
+
-
Бир нафас тўхтагил тингла ҳақ сўзим,
Сен ўтга ўзингни урма кўп дўстим.
Ҳақ ўзи бандага ризқ этар тақсим,
Сени насибангни бировга бермас,
Ҳақ берса бировлар сендан ололмас.
Нафсинг тег ҳар ерда тўкмагил оринг,
Ҳалолдан сийлагил фарзанду ёринг,
Кибрга берилма омонат боринг,
Сени насибангни бировга бермас,
Ҳақ берса бировлар сендан ололмас.
Йўқ ердан ғурбатни орттириб бошга,
Мол билиб урма қўл қийматсиз тошга,
Юрт кечиб кетсанг ҳам ой ё қуёшга,
Сени насибангни бировга бермас,
Ҳақ берса бировлар сендан ололмас.
Шу азиз ватандан қизғонма меҳринг,
Яхшилар ёнидан йўқотма ўрнинг,
Бир кун поёнига етса ҳам умринг,
Сени насибангни бировга бермас,
Ҳақ берса бировлар сендан ололмас.
Лочин Жалилов
Китоб тумани "Хожа илм кони" жоме масжиди муаззини