1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Шаъбон-хайру-барака ойи

12-02-2024, 11:37 267 Ўқиш режими + -
             Шаъбон ойи ҳижрий-қамарий йил ҳисобининг саккизинчи ойидир. У 29 кундан иборат.  Ушбу жорий йилда Шаъбон 11 февралдан бошланиб, 10 март куни ниҳоясига етади.  Шаъбон ойи муборак, хайру-баракага тўла ойлардандир.   
             Хўш, Шаъбон нима маънони англатади? “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” китобида: “ Шаъбон –қамарий йил ҳисобида 29 кундан иборат, саккизинчи ойнинг номи” дейилади.   
           Шаъбон арабча сўз бўлиб, у бўлиниш, тарқалиш деган маъноларни англатади. Шарқ халқлари ўз йил ҳисобларининг саккизинчи ойига нима учун Шаъбон деб ном беришган?      
             Ривоят қилишларича, қадим замонлар одамлар қиш пайтида бир жойда, баҳор келиши билан бошқа жойларга тарқалиб яшашган. Йилнинг ҳар хил келиши, яшаш шароитига қараб одамлар истиқомат жойларини ўзгартириб туришган. Шарқ халқларининг саккинчи ойига ном бериладиган пайтда одамларнинг ҳар томонга бўлиниш, тарқалиш пайтларига тўғри келади. Мана шу ҳолатдан келиб чиқиб, у ойга Шаъбон деб ном қўйилади.  
             Шарқ халқларида ҳар бир ойни кимгадир, нимагадир тегишли қилиб баён қилиш ҳоллари учрайди. Масалан, Ражаб ойи Аллоҳ таолонинг ойи деб эътироф этилса, Шаъбон ойи пайғамбар ойи, Рамазон эса барча кишиларнинг ойи дейилади. Бу ҳақда пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай марҳамат қиладилар: “ Ражаб Аллоҳнинг ойи, Шаъбон менинг ойим, Рамазон эса умматнинг ойидир”. Инсон Шаъбон ойида ўтаётган умрини яхшилик билан ўткариши фазилат ҳисобланади. Бу ҳақда пайғамбар (с.а.в.) шундай дейдилар: “ Аллоҳ таоло Ражаб ойини ўзи учун танлаб олди. Шунинг учун Ражаб ойини Аллоҳ таолонинг ойи дейилади. Кимки Ражаб ойининг ҳурматини жойига қўйса, Аллоҳ таоло у бандани жаннатга киритиб, яна ўз розилигини ато этади.  Ким шаъбон ойини ҳурматлаб, уни қадрласа, пайғамбарлар билан бирга бўлади “ дедилар.              
             Тарихда маълумки, Шаъбон ойида кўп муҳим воқеалар юз берган. Шулардан бири  Шаъбон ойида  қибланинг Қуддус Шарифдан Маккаи Мукаррамага қараб  ўзгаришидир. 
Ўша Шаъбон ойдан бери Маккаю-Мукаррамага қибла сифатида юз ўгириш таомилга кирди. Шаъбон ойининг кечалари ҳам файзлидир. Айниқса,  Шаъбон ойининг ўн бешинчи кечаси муборак кеча дейилади.   Шаъбон ойида Барот кечаси борлигини ҳисобга олиб,   бу ойни Барот ойи деб ҳам аташади.   Халқимизда  Барот ойида туғилган болаларга Барот деб  исм қўйиш одати бор.                  
 Мўмин-мусулмонлар Шаъбон ойи келса, бу ойнинг ҳурматидан ўзаро  меҳр-муҳаббатни кучайтирадилар. Улар бу ойда ота-она, ёр-биродарлар, хеш-ақроболар,  касалманд, муҳтож кишиларнинг  ҳолидан хабар олишади. Уларга турли мурувватлар кўрсатадилар. Бу эса Шаъбон ойи инсонлар орасида меҳр-оқибат, ўзаро ҳамжиҳатлик бахш этадиган ой эканлигига далолат қилади.
 
 Аллоҳ таоло Шаъбон ойини барчамиз учун хайру-барака ойи қилсин!
 

Руҳиддин Акбаров,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакиллик ходими