1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Навоий ижодида одоб-ахлоқ мавзуи

13-02-2024, 10:18 334 Ўқиш режими + -
                        Юртимизда ҳазрати Алишер Навоийнинг таваллуд кунлари муносабати билан турли хил тадбирлар бўлиб ўтди. 
Алишер Навоий бобомиз  жаҳон адабиётида муносиб ўрин эгаллаган буюк ижодкордир. У зот Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг ҳадислари шарҳини ўзининг “Арбаъин” асарида беради.
Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг “Тилидан ва қўлидан мусулмонларга озор етмайдиган кишигина ҳақиқий мусулмондир”  ҳадисларини   Навоий  “Арбаъин”ида қуйидагича шеърий талқин қилинади:
Ким мусулмонлиғ айласа даъво,
Чин эмас гар фидо қилур жонлар.
Ул мусулмондурки, солимдур,
Тили-ю оғзидин мусулмонлар
Навоий қуйидаги ҳадисни бадиий тимсоллар орқали 
талқин қиладилар
 هراج نود نمؤملا عبشی لا
Мўъмин қўшнисиз тўқ бўлмайди.
Кимки мўминдурур, 
қачон чидағай -Ким, 
ўзи тўқу қўшни бўлгай оч.
 Анга дағи керак етурса насиб,
Хонида гар кулочу, гар умоч.
Ва яна ҳадисни Навоий шундай тушунтиради:
هوجولا ناسح دنع ريخلا اوبلطا
(Яхшиликни очиқ юзлилардан изла.)
Эйки, ҳар ишта ҳожатинг бўлса,
Яхши юзлугдин иста бахшойиш.
То-ки бахшойишидин аввалроқ
Кўрмагидан етушгай осойиш.
(эй,  агар  бирор   ишга  эҳтиёжинг  бўлса,   яхши  юзлилардан  марҳамат 
кутгин   (иста).  Токи  марҳаматидан   аввал  уни  кўришингнинг   ўзидан 
роҳатланасан).
Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг оналарни эҳтиром қилиш тўғрисидаги ҳадисларига Алишер Навоий  «Арбаъин» асарида қуйидагича тўртликни битадилар: 
 “Ал-жаннату таҳта ақдоми уммаҳати”
Оналарнинг оёғи остидадур 
Равзаи жаннату жинон боғи. 
Равза боғи висолин истар эсанг, 
Бўл онанинг оёғи туфроғи.
“Инсонларнинг энг яхшиси  –   инсонларга фойдаси тегадиганидир” 
деган ҳадисни Алишер Навоий шундай ифода этадилар:
Халқ аро яхшироқ, дединг, кимдур?
Эшитиб, айла шубҳа рафъ андин.
Яхшироқ бил ани улус ароким,
Етса кўпрак улусқа нафъ андин.
Кўриб  ўтганимиздек,   ушбу  шарҳ  орқали   инсоннинг  халққа  –   жамиятга 
хизмат қилиши улуғланаяпти. 
Машҳур “Курашда ғолиб чиққан паҳлавон эмас, 
балки ғазаби келганда ўзини енга олган одам паҳлавондир” ҳадисини шоир 
шундай талқин қилади:
Эмас ул паҳлавонки ўз қадрин
Бош уза элтибон нигун қилғай.
Паҳлавон они билки етса ғазаб
Нафси амморани забун қилғай.
 Мазкур  ҳадис  инсонни   ўз  нафси  –   ғазаби  устидан  ҳокимлик   қилишга  чақиради.  Алишер   Навоий  буни  таржима   қилиш  орқали  киши   жаҳлга  қул бўлиб қолишдан сақланиши кераклигини эслатаяпти.
 Хулоса қилиб айтганда,   ҳазрати Алишер Навоий ижодида одоб-ахлоқ мавзуи кенг ўринни эгаллайди.
Муҳайё Акбарова                                                                                                                       Ғузор тумани 60-умумий ўрта таълим мактаби она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси