1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530)

13-02-2024, 16:57 286 Ўқиш режими + -
Маълумки, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобир 1483 йилнинг 14 февралида туғилган. Бу йил унинг таваллуд топганига 541 йил бўлди.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур нафақат шоир, тарихчи балки Ислом шариатига бағишлаб шеърий китоб ёзиб қолдиргдир. Уни ислом шариатига бағишлаб ёзган китоби “Мубаййин” деб номланади.  Заҳириддин Муҳаммад Бобур ушбу  “Мубаййин” асарини 1521 йилда ўғиллари Ҳумайюн ва Камрон Мирзога бағишлаб ёзади.   
              Мазкур китобда Ислом шариат аҳкомлари, фиқҳий масалаларга оид бўлган асосий мавзулар назмий услубда баён қилинади. 
Китобнинг “Мубаййин” деб аталишига сабаб унда шаръий масалалар баён қилинганидир. Зеро, “Мубаййин” дегани ҳам ўзбек тилида “баён қилинган” деган маънони англатади. Шоирнинг ўзи ҳам бу ҳақда шундай ёзади: 
Чун баён этдим анда шаръийёт,
Не ажаб, гар дедим “Мубаййин” от.
Бобурнинг “Мубаййин” асари Аллоҳга ҳамд-сано, Пайғамбаримиз (с.а.в.) салавот айтиш билан бошланади. Асар беш қисмдан иборат. Биринчи қисмда эътиқодга, иккинчи қисмида намозга, учинчи қисмида рўзага, тўртинчи қисмида закотга. бешинчи қисми  эса ҳаж оид масалалар ёритилади. 
 
Муҳайё Акбарова                                                                                                                       Ғузор тумани 60-умумий ўрта таълим мактаби она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси