Жамоат намозининг биринчи сафи
10195
14-02-2024, 15:06
204
Ўқиш режими
+
-
Намозни жамоат билан адо этишнинг савоби катта. Жамоат намозининг биринчи сафида туриш ҳам алоҳида диққатга сазавор. Чунки Аллоҳ таоло ва Унинг фаришталари биринчи сафда турувчиларнинг ҳаққига салавот айтади. Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ ва унинг фаришталари биринчи сафдагиларга салавот айтади”, дедилар (Имом Можа, Имом Аҳмад, Имом Абу Довуд ривояти).
Аллоҳ таоло барчамизнинг ибодатларимизни мақбул айласин!
Р. Акбаров
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими