“Ал-ҳаллу варриҳла”нима?
10198
15-02-2024, 16:09
191
Ўқиш режими
+
-
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Амалларнинг яхшиси ал-ҳаллу варриҳла», дедилар. Шунда саҳобалар: «Ал-ҳаллу варриҳла нима деганингиз, эй Расулуллоҳ?» деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръонни бошлаш ва уни хатми қилиш», дедилар. (Имом Термизий ривояти).
Яъни, бошлаб тугатиб, яна бошлаб тугатиб, шу тарзда бардавом бўлишдир.
Абдуҳаким Кенбоев
Кўкдала тумани “Ғаллакор” масжиди имом хатиби