Меҳрли бўлайлик!
10200
15-02-2024, 16:12
271
Ўқиш режими
+
-
Аллоҳ таоло раҳмли, меҳрибон зот. Биз бандари ҳам бир-биримизга нисбатан меҳрли бўлишимиз лозим. Раҳмли бўлган кишиларга раҳм кўрсатилади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳасан ибн Алини ўпдилар. Ўшанда Ақроъ ибн Ҳобис ат-Тамимий ул зотнинг ҳузурларида эди. Ақроъ: “Менинг ўнта фарзандим бор. Улардан бирортасини ҳам ўпмаганман”, деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга қараб: “Ким раҳм қилмаса, раҳм қилинмайди”, дедилар”.
Аллоҳ таоло ҳеч бир бандасининг қалбидан меҳрни, раҳматни олиб қўйса, бу яхшилик нишонаси эмас. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Бир аъробий Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб: “Сизлар ёш болаларингизни ўпасизларми? Биз эса уларни ўпмаймиз”, деди. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ қалбингдан раҳматни олиб қўйган бўлса, мен нима қила олардим?”, дедилар.
Аллоҳ таоло барчамизнинг қалбларимизда меҳру-муҳаббатни барқарор қилсин!
Р. Акбаров
ЎМИнинг Қашқадарё вилоиятдаги вакиллик ходими