1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

“Мен касал бўлдим, бориб кўрмадинг”

15-02-2024, 16:13 313 Ўқиш режими + -
Ҳаётда инсон ҳар хил ҳолатларни, тўй ва аза,   соғлик ва касаллик, борлик ва йўқлик, иссиқ ва совуқ каби ҳолатларни ўз бошидан ўткаради. 
 Аллоҳ таоло шундай дейди: “Ва албатта сизларни хавфу хатар,очлик, молу жон ва мева-чеваларни камайтириш каби нарсалар билан имтиҳон қиламиз. Бирор мусибат етганда: “Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у зотга қайтгувчилармиз”, дейдиган собирларга хушхабар беринг”. (Бақара сураси,155-156 оятлар). Мана шундай синовлардан бир касалликдир. Касал кишини бориб кўриш савоб ишлардан ҳисобланади.  
Ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло қиёмат куни бандаларига: “ Эй бандам, Мен касал бўлдим, бориб кўрмадинг”, дер экан. Шунда банда: “ Эй Аллоҳ, сен бутун оламлар парвардигори бўлсанг, сени қандай қилиб кўргани борар эдим?”, дейди. Аллоҳ таоло: “ Агар сен фалон  касални кўргани борганингда гўёки мени касал ҳолда топган бўлар эдинг”, деб жавоб берар экан. Биз касал ётган кишининг миллати, динидан қатъий назар уни аҳволини сўрасак, Аллоҳ таолонинг хурсандчилигини топган бўламиз.
 Ва касал бўлган кишини кўргани бориш билан ўзимизнинг инсоний бурчимизни ҳам бажараган бўламиз. Зеро, инсоннинг инсондаги олтита бурчидан бири инсон касал бўлса, уни бориб кўришдир.  Ҳадисда: “ Бирор киши касал ётган кишини бориб кўрса, то у қайтиб келгунча жаннат боғлари ичра  сайр қилиб юрган бўлади”дейилади.  
 
Касал кўриш инсонлар ўртасида меҳр-муҳаббат алоқаларини мустаҳкамлайди. У инсонда меҳр-эътиборга муҳтож кишиларга нисбатан шафқатни ва бошқалар дардини ҳис қилиш каби фазилатларни юзага чиқаради. Касал кишиларни бориб кўриш жамият кишилари ўртасида оқибатли бўлиш, ҳар хил кунларда инсонларнинг бир-бирлари билан ҳамдард бўлишлари каби инсоний фазилатларини шакллантиради.                                                                                                     
 

Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими