Барчага маълумки пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺдан бир неча минглаб ҳадислар ривоят қилинган. Биз уларни ичидан биттагина ҳадис борасида сўзлашамиз. У асосан ҳаво сиб пашшалар кўпайганда юзага келадиган ҳолат, яъни овқат ёки ичмоқчи бўлган сувига пашша тушса нима қилиш кераклиги борасида ривоят қилинган ҳадис. Буюк ватандошимиз Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда бу ҳақида шундай дейилган:
عن أَبي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ يَقُولُ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِذَا وَقَعَ الذُّبَابُ فِي شَرَابِ أَحَدِكُمْ فَلْيَغْمِسْهُ، ثُمَّ لِيَنْزِعْهُ، فَإِنَّ فِي إِحْدَى جَنَاحَيْهِ دَاءً وَالْأُخْرَى شِفَاءً
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:
“Набий ﷺ: “Бирингизнинг ичимлигига пашша тушса, уни ботириб олсин да, сўнг олиб ташласин, чунки унинг бир қанотида дард, бошқасида шифо бор”, дедилар”.
Бу ҳадисни ғарблик дин душманлари танқид қилиб, бу қандай бўлиши мумкин бу бир уйдирма, деган гаплар билан ислом динига лой чаплашган. Вақтлар ўтди ва кимёвий тадқиқотлар натижасида олимлар ҳақиқатда пашшани бир қанотида касаллик ташувчи ва иккинчи қанотида шуни йўқ қилгувчи кичик зарралар борлигини исботлашди.
(وَمَا يَنطِقُ عَنِ الْهَوَى إِنْ هُوَ إِلَّا وَحْيٌ يُوحَى )
"У ҳаводан нутқ қилмас. У юбориладиган ваҳий, холос."
Нажм сураси 3-4оятлар.
Пашшани иккинчи қанотини ботиришни Муҳаммад ﷺга барча махлуқотларини танасидаги зарраларигача биладиган Аллоҳ ваҳий қилганлигини у дин душманлари қаердан ҳам билсин.
Энди пашша тушган овқатни ичиш ёки ичмаслик жиҳатига тўхталсак. Бу ҳадисни айтилган вақтни ва ўша замондаги ҳолатни инобатга олиб тушуниш керак. У вақтда овқат ҳозирги кунга нисбатан танқисроқ бўлган. У овқатни ташлаб юборса киши оч қолган, масалан. Лекин ҳозирги вақтда таби тортмаса ва оч қолмайдиган бўлса пашшани иккинчи қанотини ботириганидан кейин ичмаса ҳам бўлаверади, уни ичишга мажбурланмайди.
Турдибаев Анасхон“Хожа Бухорий” ислом таълим муассасаси ўқитувчиси