1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Тарозининг савоб палласи

21-02-2024, 11:24 329 Ўқиш режими + -
Дарҳақиқат, қиёмат куни инсоннинг амаллари тарозида тортилади. Тарозининг савоб палласига инсоннинг яхши амаллари қўйилса, унинг иккинчи палласига эса ёмон амаллари қўйилади. Инсоннинг яхши амаллари тарозида оғир келса, унда у инсон нажот топади.    
Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди: 
وَالْوَزْنُ يَوْمَئِذٍ الْحَقُّ فَمَنْ ثَقُلَتْ مَوَازِينُهُ فَأُولَئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ
 “Ўша (қиёмат) куни вазн (амалларнинг тарозида тортилиши) ҳақиқатдир. Кимнинг мезонлари (савоб амаллари) оғир келса, айнан ўшалар нажот топувчилардир” (Аъроф сураси, 8-оят).  Ушбу оятнинг тафсирида:“Қиёмат куни маҳшаргоҳда бандаларнинг яхши ва ёмон амаллари мезонда-тарозида тортилишининг ҳақлигига ишониш Аҳли суннат вал-жамоат ақидасининг бир қисмидир. Маҳшаргоҳда бандаларнинг амаллари ўлчанадиган тарози ҳақиқий тарозидир. Унинг икки палласи, тили мавжуддир” дейилади.
               Маълумки, инсон Аллоҳнинг розилиги учун ёмон амаллардан қайтиб, яхши амалларни қилишга ҳаракат қилади. Инсон ҳар бир амални Аллоҳнинг розилиги учун қилар экан, унинг амаллари албатта, тарозининг савоб палласини тўлдиради. Ривоят қилинишича, Довуд алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги савоблар тортиладиган тарозининг катталигини кўриб, унинг нақадар кенг ва катталигидан ҳайратга тушдилар ва: "Ё Роббим! Бундай катта тарозини қандай тўлдира оламиз? дедилар. Шунда Аллоҳ таоло: "Эй, Довуд! Агар мен бандамдан рози бўлсам, уни яримта хурмо билан ҳам тўлдириб қўяман", деди.
          Аллоҳ таоло барчамизни Ўзи рози бўладиган бандалардан қилиб, тарозининг савоб палласини яхши амалларимиз билан тўлдирсин! 

Руҳиддин Акбаров,
Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими