Ғузорда "Нуронийлар маскани” фойдаланишга топширилди
10234
26-02-2024, 09:59
461
Ўқиш режими
+
-
Ғузорда "Нуронийлар маскани” фойдаланишга топширилди
Қашқадарё вилояти Ғузор тумани








даги "Мустақиллик" маҳалласида фойдаланишга топширилган “Нуронийлар маскани” кекса авлод вакилларига давлатимиз эътиборининг амалдаги ёрқин ифодаси бўлди.
Масканнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Муротжон Азимов бошчилигидаги сектор раҳбарлари, вилоят ва туман нуронийлари, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тадбир аввалида вилоят ҳокими Муротжон Азимов сўзга чиқиб, Президентимиз томонидан инсон қадрини улуғлаш, кексаларга кўрсатилаётган ғамхўрликнинг чегараси йўқлиги, уларни ижтимоий ҳимоялаш, ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, саломатлигини сақлаш учун барча шароит ва имкониятларни яратиб берилганлиги, доимий эътиборда эканлигини таъкидлади.
Маълумот учун, шу ернинг ўзида туман Нуронийлар бўлими, маҳалла еттилиги, Маънавият бўлими, спорт заллари ва бошқа кўплаб ижтимоий-тарбиявий марказлар жойлашган.