Бодом
10239
27-02-2024, 11:56
341
Ўқиш режими
+
-
Бодом
Ҳали баҳор келганича йўк,
Нечун эрта гулладинг бодом.
Қўрқмайсанми?- гулларингдек оқ
Қор ёғиб, қаҳрли совуқ этса давом.
Айтчи-сени мен тушунгандекман,
Соғингансан илҳак баҳорни.
Иккимизни дардимиз ўхшаш,
Мен ҳам соғинганман ёрни.
Сен аёзга бермай эътибор,
Ишқинг элга этибсан ошкор.
Мен айтмоққа тортиб хижолат,
Тилим тийиб чекаяпман озор.
Далда бергил менга ҳам бир оз,
Муҳаббатим ошкора этай.
Ошиқлигим йўйиб оламга,
Ёр шаънига лойиқ шеър битай.
Лочин Жалилов,
Китоб тумани “Хўжаилмкони” жоме масжиди муаззини