1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МАЪЛУМИЯ ВА МАЖҲУЛИЯ ФИРҚАСИ

12-03-2020, 15:11 460 Ўқиш режими + -



Маълумия  ва мажҳулия фирқаси 


       Бу  икки фирқа хаворижларнинг ажорида фирқасининг ҳозимия тоифасидан бўлиб, бир-бирларига нисбатан  икки нарсага хилоф қилганлар:
       Маълумия фирқасининг даъволари:
1. Кимки Аллоҳни барча сифатлари билан танимаса у жоҳилдир. Жоҳил эса кофирдир.
2. Бандаларнинг феъллари махлуқ эмас.
3. Кимки динда уларнинг тоифасидан бўлса ва улар сафида уларнинг ёвларига қарши қилич билан чиқса, ббас, ундай кимса имомдир.
      Мажҳулия фирқасининг даъволари:
  1.Ким Аллоҳни айрим сифатлари билан таниса, бас, у Аллоҳни танигувчидир. Унга Аллоҳнинг барча исмларини билиши шарт эмас. Улар ана шу сабаб билан  маълумия фирқадагиларни кофирга чиқарадилар. 
            Ушбу мавзуда Айдарбек Тулеповнинг “Ислом ва ақидапараст оқимлар” китобида қуйидаги фикрларни баён қиладилар:
            “Аллоҳнинг сифатлари Аҳли Сунна вал-Жамоанинг ақидасига кўра, инсон сифатларидан бутунлай фарқ қилади. Айтайлик, Аллоҳга кўрувчи, эшитувчи, билувчи сифатини берганимизда, унинг мазкур сифатлари айтганимиздек ҳадланган эмас. Биз яқинни кўрамиз, яқиндаги товушни эшитамиз, шу хусусда муайан миқдорда илмга эгамиз. Аллоҳ таолога эса яқин-узоқ баробар. У ҳали гапириб улгурмаган, дилимиздан не кечганини ҳам билади. Кўп маълумотлар хотирамиз сустлиги туфайли унутилиб туради. Аллоҳ эса бирорта катта ёки кичик воқеани ҳам асло унутмайди. Аллоҳ таолога бир дақиқа ҳам, миллион дақиқа ҳам баробар. Яъни, илми ўзгариб ёки камайиб қолмайди.  (68-бет)

Р.Қиличев
ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги ходими