Фазилатли кун
10258
1-03-2024, 15:47
248
Ўқиш режими
+
-
Ҳафта кунларининг ичида жумъа куни фазилатлидир. Пайғамбаримиз (с.а.в.) жумъа кунига таъриф бериб шундай деганлар: “Қуёш чиққан кунларнинг энг яхшиси жумъадир! У куни Одам яратган, у куни жаннатга киритилган, у куни жаннатдан чиқарилган, қиёмат куни ҳам жумъа кунидадир” ( Имом Муслим ривояти).
Фазилатли жумъа куни мўмин-мусулмонлар учундир. Жумъа куни ғусл қилиб, тоза либослар кийиб жумъа намозини масжидларда жамоат бўлиб ўқиш учун борамиз. Пайғамбар (с.а.в.) “Албатта, бу (жумъа куни) байрам кунидир. Аллоҳ таоло уни мусулмонлар учун (байрам) қилган. (Шундай экан) ким жумъага келса, ғусл қилсин, агар унда хушбўй атир бўлса, ундан сепиб олсин. Мисвок билан тиш тозалашга ҳам маҳкам турсин” (Ибн Можа ривояти) .
Аллоҳ таоло барчамизни жумъа куннинг фазилатидан баҳраманд қилсин!
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими