Рўзани бузмайдиган уч нарса
Мана Рамазон ойи ҳам бошланиб рўза тутишда бардавом бўлмоқдамиз. Албатта, ҳар бир рўза тутган рўзадор рўзасини Аллоҳ таолонинг даргоҳида мақбул бўлишига интилади. Шу жиҳатдан ҳар бир рўзадорга рўзани нима бузади-ю, нима бузмаслигини билиш муҳим ҳисобланади.
Уч нарса рўзани бузмайди. Улар:
- Қон олдириш;
- Эҳтилом бўлиш;
- Қайт қилиш (қасд қилмасдан қусиш).
Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда шундай деганлар: “Уч нарса рўзани очмайди: қон олдириш, қайт қилиш ва эҳтилом бўлиш). ( Имом Термизий ривояти).
Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, уламоларимиз агар рўзадор қасддан оғизни тўлдириб қайт қилса ёки қусуб қусуғини оз бўладими, кўп бўладими қасддан ичкарига ютиб юборса, унинг рўзаси бузилишини таъкидлашган. Аммо рўзадор қасд қилмасдан оз бўладими, кўп бўладими қайт қилса рўзаси бузилмайди.
Аллоҳ таоло тутаётган рўзаларимизни Ўз даргоҳи мақбул бўлишига муяссар айласин!
Руҳиддин АкбаровЎзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятдаги вкиллик ходими