Рамазон рўзасининг фарзи
10306
13-03-2024, 14:35
278
Ўқиш режими
+
-
Ислом динида рўза тутиш диннинг бир устуни ҳисобланади. Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларга бу фарзни Рамазон ойида адо қилишга буюргандир.
Хўш, Рамазон ойида тутиладиган рўзанинг нечта фарзи бор?
Рамазон ойида тутиладиган рўзанинг учта фарзи бор. Улар қуйидагилар:
- Ният;
- Ейиш-ичишдан тийилиш;
- Эркак ва аёлнинг шаҳвоний яқинлигидан тийилиш.
Аллоҳ таоло тутаётган Рамазон рўзаларимизни Ўз даргоҳи мақбул айласин! Руҳиддин Акбаров, ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими