1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

РЎЗАНИНГ МУСТАҲАБЛАРИ

14-03-2024, 12:26 267 Ўқиш режими + -
РЎЗАНИНГ МУСТАҲАБЛАРИ
 
              Ислом шариатида бир амални қилса савоб бўладиган, қилмаса гуноҳ бўлмайдиган амалга мустаҳаб амал дейилади. 
Рўзанинг қуйидаги мустаҳаб амаллари бор:
  1. Бир қултум сув ёки бирор нарса билан бўлса ҳам саҳарлик қилиш; 
  2. Саҳарликни кечанинг охиригача суриш;
  3.  Қуёш ботиши билан шом намози ўқимасдан дарҳол оғиз очиш. Оғиз очишни ширин ва ҳўл нарса билан очиш афзал;
  4. Оғиз очишда ривоят қилинган лафзлар билан дуо қилиш;
  5. Жунублик, ҳайз ва нифосдан қилинадиган ғуслни кечга қўймай, тонг отишидан олдин қилиб олиш;
  6.  Рўза ни бузмаса ҳам бошқа ҳузурбахш нарсаларни тарк қилиш;
  7. Хайру-эҳсон қилишни кўпайтириш;
  8.  Қуръон қироати,  илм суҳбатлари, зикр ва салавотларни кўпайтириш;
  9. Рўза пайтида тилни ва бошқа тана аъзоларни ортиқча амаллардан тийиш;  
  10.  Рўзадорларга ифтор қилиб бериш. 
 
 

( “Ҳадис ва Ҳаёт”,  “Мўминнинг қалқони” китоблари
               асосида Руҳиддин  Акбаров тайёрлади)