1445 йил 11 Зулқаъда | 2024 йил 18 май, Шанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
03:48
Sunrise
05:22
Dhuhr
12:33
Asr
17:36
Maghrib
19:45
Isha
21:19


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Закот мол-мулк поклиги

15-03-2024, 10:52 58 Ўқиш режими + -
      
                                  Закот мол-мулк поклиги 
       Закот Ислом динининг устунларидан бири бўлиб, уни адо қилишга катта эътибор берилади.   Хўш, “закот” сўзи нима маънони англатади?
“Закот” сўзи луғатда “поклаш”, “улуғлаш” деган маъноларни англатади. Унинг истилоҳий маъноси эса қуйидагича: “Белгиланган моллардан маълум қисмини Аллоҳ таоло белгилаб берган мўайян тоифа кишиларга мулк қилиб бериш закот дейилади”.Закот-бу бадавлат мусулмонларнинг бойликлари ичидаги фақиру мискинларга берилиши шарт бўлган Аллоҳнинг ҳаққидир. Ислом таълимотига кўра, инсонлар томонидан бериладиган садақа(хайру-эҳсон) икки хил бўлади. Уларнинг биринчиси берилиши жиҳатидан мажбурий   садақа (хайру-эҳсон) ва иккинчиси эса ихтиёрий садақа (хайру-эҳсон)дир. Закот берилиши шарт бўлган мажбурий садақа (хайру-эҳсон)лар сирасига киради. Закот берилиши шарт бўлган мажбурий садақа бўлибгина қолмасдан, у молиявий ибодатдир. Закот берган кишининг моли покланади.  Закот бериш туфайли молга барака киради ва мол кўпаяди.Ислом шариатида закотнинг фарзлигини инкор қилган киши диндан чиқади. Аммо унинг фарзлигини эътироф этса-ю лекин   амалда бажармаса гуноҳкор бўлади.Закот –Исломнинг беш фарз арконларидан биридир. Унинг фарз эканлиги қуръон ва ҳадислар орқали собит бўлган. Аллоҳ таоло “Қуръони карим”да шундай марҳамат қилади:“(Эй мўминлар), намозни тўкис адо этинглар, закотни  беринглар ва пайғамбарга итоат қилинглар. Шояд, раҳм қилинсангиз” ( Нур сураси, 56-оят).  Ушбу оятнинг тафсири ҳақида “Тафсир ирфон”да: “Закот Қуръон оятлари ва Пайғамбаримиз (с.а.в.) суннатлари билан фарз бўлган мусулмонлар барча асрлар ва ўлкаларда закотнинг фарзлигига ижмоъ қилишган, яъни бир овоздан “закот фарз” деб айтишган. Закот масаласи фақат Аллоҳ таолонинг ягона Ўзига хос ишдир.   Ким Аллоҳнинг таълимоти билан иш кўрса, ниятига етади. Аллоҳ таоло Ўзининг охирги дини-Исломда иқтисодий муаммоларни ҳал қилишнинг йўлларидан бири закот асосида бўлиши кераклигини кўрсатиб қўйган. Бугунги кун тили билан айтганимизда, закот иқтисодни ҳал қилиишдаги бир омил қилиб олинса, сўнгра унга бошқа исломий-иқтисодий омиллар қўшилса, иқтисодий масалда ўз ечимини осонгина топган бўлади[1]”Абу Абдирраҳмон Абдиллаҳ бин Умар бин ал-Хаттоб (р.а) шундай дедилар: “Мен Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг шундай деганларни эшитганман: “Ислом беш нарсани устига қурилгандир:-Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад(с.а.в.) Аллоҳнинг пайғамбари, деб шоҳидлик бермоқ;                          
-Намоз ўқимоқ;                                                                                                                                                                                 -Закот бермоқ;                                                                                                                                                                  -Каъбатиллоҳгаҳажгабормоқ;-Рамазон ойида рўза тутмоқ” (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).Ҳозирги муборак Рамазон ойларида закот бериш хайрли ишлардандир.   Маълумки, моли нисобга етган ҳар бир киши бир йилда бир марта закот беради. Ўзбекистон мусулмонлар идораси Фатво ҳайъати 2024 йилги фитр-садақа, фидя ва закот нисоби бўйича қуйидагиларни маълум қилди:   “ Закот. Рамазон ойи учун тилло қийматидан закот нисоби 40 000 000 (қирқ миллион) сўм белгиланди.   Демак, кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари 40 000 000 ( қирқ миллион) сўм ва ундан ортиқ пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса. жами маблағининг қирқдан бири (2,5 фоизи)ни закот ниятида ҳақдорга беради”.    
Закот берган кишининг моли покланади, кўпаяди аммо ҳеч ҳам камаймайди. Бу ҳақда Пайғамбар (с.а.в.): “Уч муҳим нарса ҳақида сўзлаяпман, уни хотирангизда сақланглар: Садақа(закот) берган билан молу –дунё камайиб қолмас;Бир банда зулм кўрган бўлса ва сабр қилса, Аллоҳ унинг иззат ва ҳурматини зиёда қилади;Бирор банда тиланчилик эшигини очса, унга Аллоҳ камбағаллик эшигини очиб юборади” (Имом Термизий ривояти) дедилар.Ушбу муборак Рамазон ойида бераётган закот, хайру-эҳсонларимизни Аллоҳ таоло ижобат айлаб, ажру-савоблар ато қилсин!
 Р.Усмонов,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қашқадарё вилоят вакили,                                               
[1]Шайх Усмонхон Темурхон Самарқандий. Тафсири ирфон.  “Шарқ” НАМАК. Т.  2019.   3-жилд. 640-бет.