1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Масжидларда азондан кейин такбир айтилгунича тик туриш

7-05-2024, 10:10 373 Ўқиш режими + -
Cавол: Масжидларда айрим инсонлар муаззин то иқоматни айтгунича тик турганларини кўрамиз. Уларнинг бу иши тўғрими?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Масжидга кирган киши иқомат такбиригача тик туриши тўғри эмас. Чунки иқоматни тик туриб эшитиш макруҳ бўлади. Бу ҳақда фиқҳий манбаларда бундай дейилган:
“Бир киши масжидга иқомат вақтида кириб келса, тик турган ҳолда кутиб туриши макруҳ саналади. Балки ўтириб, муаззин “Ҳаййа аълал фалаҳ”га келганида, ўрнидан туради.“Музмарот” китобида шундай келган” (“Фатовои Оламгирия” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказиb