1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Нега ҳафта куни жумъа деб аталади?

15-03-2024, 11:14 285 Ўқиш режими + -
            Маълумки, бир ҳафта етти кун бор. Бу етти куннинг бири жумъа деб аталади. Бу кун нега жумъа деб аталган?
              “Жумъа” сўзи арабча сўз бўлиб, у ўзбек тилида “жамламоқ”, “бирлаштирмоқ” деган маъноларни англатади. Ҳафта кунининг “жумъа” деб аталишига сабаб, у кунда  Аллоҳ таоло  Одам алайҳи васалламнинг аъзоларини жамлаган. Шу туфайли у кун  “жумъа” деб аталади. Бу ҳақда Пайғамбар салаллоҳу алайҳи васаллам Ўзларининг муборак ҳадисларида шундай дейдилар:“Аллоҳ жумъа куни Одам алайҳи ва салламнинг аъзоларини бирлаштириб жамлаган. Шунинг у кунни “жумъа” (бирлашмоқ, жамлашмоқ) деб номланган”(Имом Аҳмад ривояти).
         Жумъа ҳафтанинг фазилатли кунидир. Аллоҳ таоло бу куннинг фазилатидан барчамизни баҳраманд қилсин!
Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими