Мурувват
10316
18-03-2024, 17:27
250
Ўқиш режими
+
-
Мурувват
Мана ҳозир Рамазон ойининг фазилатли кунлари. Ана шу кунларда мўмин-мусулмонлар бир-бирларига нисбатан мурувватли бўладилар. Яқинда бир киши қуйидагини ҳикоя қилиб берди: “Рамазон ойи эди. Кўринишидан камбағалроқ аёл боласи билан дўконимга кириб келди. У аёл қўлидаги нарсани кўрсатиб: “Мана буни сотиб олсангиз?” деди. Мен ундан: “Қанчага сотасиз?” деб сўрадим. У: “Беш юзга” деди. Мен унга: “Бу нарсангиз ундан қимматроқ туради”дедим. У:“Ҳа, унда қанчага оласиз?”деди. Мен унга:“Нарсангизни икки марта қимматга оламан”дедим. У рози бўлди. Мен унга нарсасининг пулини бердим. У боласини етаклаб дўкондан чиқиб кетди. Аслида, аёлнинг нарсаси унчалик даражада қиммат эмас эди. Мен аёлнинг ўзига билдирмасдан Рамазон ойида унга мурувват кўрсатдим”.
Аллоҳ таоло барчамизнинг Рамазон ойларида катта ажр-савобга эга бўладиган хайрли ишларга муваффақ қилсин!
Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими