1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Рамазон хайру-мурувват ойи

19-03-2024, 14:16 242 Ўқиш режими + -
Бу йил  Рамазони ойи ўзгача  файз ва ўзгача тароват билан кириб келди. Рамазон ойининг кириб келишида муҳтарам резидентимизнинг “Рамазон ойини муносиб кутиб олиш тўғрисидаги” қарорлари  халқимизнинг хурсандчилиги устига яна хурсандчилик қўшди.  Давлатимиз раҳбарининг мазкур қарорларида: “Мурувват, аҳиллик ва ҳамжиҳатликни улуғловчи ушбу фазилатли ойда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оила ва маҳаллаларда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш, муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳлар, қабристонларни ободонлаштиришга қаратилган тадбирларни янада кучайтиришга алоҳида эътибор берилсин” дейилади.
Маълумки, халқимиз ҳар доим Рамазон ойини доим катта хурсандчилик билан кутиб олади. Улар томонидан бу ойда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оила ва маҳаллаларда меҳр-оқибат хайру-мурувват кўрсатиш,    инсонларга ёрдам кўрсатиш каби савобли амалларни ихлос билан адо этилади.  
Дарҳақиқат, Президентимиз томонидан ҳозирги пайтда  юртимизда кечаётган янгиланиш ва ўзгаришлар жараёнларида аҳолининг барча қатлами амалда ҳимоялашга алоҳида эътибор қаратилаяпти. Хусусан, кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бор шахслар, етим болаларга ёрдам кўрсатиш, уларни ўқитиш, касб-ҳунарга ўргатиш, ишга жойлаштириш борасида ҳам аниқ ва манзилли чоралар кўрилаяпти. Айни муборак Рамазон ойида  бундай эзгу амаллар ҳажми янада кенгаймоқда. Бу ойда кексалар, беморлар, ота-она меҳридан бебаҳра қолганлар ҳолидан хабар олиш борасидаги ишлар қамрови янада ортди. Бу Давлатимиз  раҳбари томонидан мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий ҳимоя сиёсатларига ғоятда мос келади. 
                       Рамазони шариф-хайру-эҳсон, мурувват ойидир. Шуни назарда тутган ҳолда бу йилги Рамазони шарифда Қашқадарё вилоятидаги масжид имом-хатиблари ҳомийларни жалб этган ҳолда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларга, мурувват уйига,   меҳнат фахрийларига моддий ёрдамлар кўрсатмоқдалар.Улар аҳолининг кам таъминланган қатлами, хусусан, ногиронлиги бор шахслар уйларида ифторлик дастурхони ёзиб, уларнинг кўнгилларини кўтаришга ҳаракат қилишмоқда. Ҳадиси-муборакда: “Ким рўзадор кишига ифторлик қилиб берса, у кишига ҳам рўза тутганнинг ажридек савоб берилади. Бу билан рўзадорнинг ажридан ҳеч бир нарса кам бўлмас”, дейилади. 
 Бу ифторликлар ва  билан зарур озиқ-овқат маҳсулотларини муҳтож оилаларга улашиш билан  кўплаб хонадонларга қувончу-шодлик олиб кирилади. Бу эса катта ажр-савобларга сабаб бўлмоқда. Ва яна ҳадисда: “У   (Рамазон) ойида ким бирор-бир нафл амал қилса, бошқа ойда фарз амални адо қилган билан тенг бўлади. Кимда-ким бу ойда бирорта фарз амални адо этса, бошқа ойда етмишта фарз амални адо қилган билан тенг бўлади”, дейилади.
               Муҳтож кишиларга ёрдам бериш катта савоб ишлардандир. Бу ҳақда ҳадисда: “Бир биродаримнинг ҳожатини (раво қилиб) юришим мен учун мана бу масжидда (Масжиди Набавийда) бир ой эътикоф ўтиришдан яхшироқдир. Ким биродарининг ҳожатини раво қилиб бергунигача у билан бирга юрса, Аллоҳ уни қадамлар тойиладиган кунда қадамини собит қилади” (Имом Табароний ривояти). 
Халқимизда муҳтож кишиларга мурувват кўрсатиш азал-азалдан шаклланиб келади. Бу юксак фазилат Рамазон ойида янада   сайқалланади. Яқинда бир танишим шундай ҳикоя қилди: “Рамазон ойи бошланган кун. Кўринишидан камбағалроқ аёл боласи билан дўконимга кириб келди. У аёл қўлидаги нарсани кўрсатиб: “Мана буни сотиб олсангиз?” деди. Мен ундан: “Қанчага сотасиз?” деб сўрадим. У: “Беш юзга” деди. Мен унга: “Бу нарсангиз ундан қимматроқ туради”дедим. У:“Ҳа, унда қанчага оласиз?”деди. Мен унга:“Нарсангизни икки марта қимматга оламан”дедим. У рози бўлди. Мен унга нарсасининг пулини бердим. У боласини етаклаб дўкондан чиқиб кетди. Аслида, аёлнинг нарсаси унчалик даражада қиммат эмас эди. Мен аёлнинг ўзига билдирмасдан Рамазон ойида унга мурувват кўрсатдим”. 
 Диний соҳада бўлаётган ислоҳотлар натижаси ўлароқ Рамазон ойида вилоятимиздан кўплаб фуқаролар Умра зиёратига боришаяпти. Улар Умра зиёратини амалга оширар эканлар бу муборак кунларда Ватанимиз, халқимиз ҳақига хайрли дуолар қилишади.  
 Ҳозирги кунда вилоятимизнинг барча масжидларда таровеҳ намозлари ўқилмоқда. Таровеҳ намозларида хатму-қуръонлар қилинмоқда. Бугунги кунда тинч-осуда мамлакатда яшаётганимизга  шукр қилиб, Қуръон каримни ўқиш ва таровеҳ намозларида тинглаш инсонга ҳузур бағишлайди.   Муборак ҳадисларда: “Аллоҳнинг китобидан бир оят тинглаган кишига кўплаб савоблар ёзилади, Аллоҳнинг китобидан бир оят тиловат қилган кишига қиёмат кунида нур бўлади” дейилади. Бу йилги Рамазон ойида хатму-қуръонларнинг юртимиздаги масжидларда бир кунда бошланиб, бир кунда тугайди. 
 Чунки мамлакатимиз мўъмин-мусулмонлари диёримизнинг қайси бурчагида бўлишмасин ўттиз пора Қуръони Каримни тўлиқ хатм қилиш бахтига муяссар бўлдилар. Шунингдек, хатму-қуръонларнинг Рамазоннинг муборак кечаларида бўлиши, дуолар ижобат бўладиган фурсатларда бутун юртимиз миқёсида мўъмин-мусулмонлар масжидларда йиғилиб дуойи хайрлар қилишлари бу юртимиз тинчлиги, халқимиз фаравонлиги, фарзандларимиз камоли, бир сўз билан айтганда нимаки яхши тилаклар бўлса уларнинг ижобатига боис бўлиши, шубҳасиз. Ифторлик вақти дуолар ижобат бўладиган фурсатдир. Ана шу фурсатларда ифторликдан баҳраманд бўлган фуқароларимиз имом-хатиблар билан биргаликда хайрли дуоларда бардавом бўлдилар. Улар бу хайру саховатга бош-қош бўлганлар ҳаққига хайрли дуолар қилдилар.
Бугунги кунда тинч-осуда, фаравон юртда яшар эманмиз, бу неъматларга шукр қилишимиз лозим. Албатта, берилган неъматларга шукр қилишлик неъматни яна зиёда бўлишига сабабчи бўлади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай марҳамат қиладилар: “Албатта,  неъмат шукр ила улангандир. Шукр эса зиёдага боғлангандир.  Уларнинг иккиси бир жойга жойлаштирилгандир. Бандадан шукр узилмаганча Аллоҳ таолодан зиёда қилиш узилмайди” бордир” (Имом Бухорий ривояти).          
  Хулоса қилиб айтамизки, Аллоҳ таоло Рамазон ойида қилинаётган хайрли ишларимизни, хайру-мурувватларимизни Ўз даргоҳида мақбул айлаб, барчаларимизни икки дунё саодатига мушарраф қилсин! 
                                  
                             Раҳматилло  Усмонов,
Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакили