Рўзанинг нияти
10328
20-03-2024, 14:36
269
Ўқиш режими
+
-
Ният қилишнинг энг афзал вақти ифтор қилиш чоғида эртанги куннинг рўзасини ният қилишликдур. Инша Аллоҳ эртага рўза тутаман, дейишлик билан ҳам рўзаси рўза бўлаверади. Зеро рўзада бу калималар Аллоҳ таолодан тавфиқ, мадад умидини ифода қилади.
Гарчи талоқда “инша Аллоҳ” ни қўшиши билан талоқ воқеъ бўлмасада. Рамазон ойида рўза кунлари эканлигини билса-да, рўза тутишни ҳам тутмасликни ҳам ният қилмасдан тонг оттирса, рўзадор бўлиб қолмайди. Зеро рўза кунлари эканини билишнинг ўзи билан рўзадор бўлиб қолмайди. Умдатул-Фиқҳ
قَالَ نَوَيْت أَنْ أَصُومَ غَدًا إنْ شَاءَ اللَّهُ تَعَالَى صَحَّتْ نِيَّتُهُ لِأَنَّ النِّيَّةَ عَمَلُ الْقَلْبِ دُونَ اللِّسَانِ فَلَا يَعْمَلُ فِيهِ الِاسْتِثْنَاءُ
Бир киши “Инша Аллоҳ эртага рўза тутаман”, деб ният қилса, нияти дуруст бўлади. Чунки ният тилнинг эмас қалбнинг ишидир. Бунда “истисно” қоидаси ишламайди.
Интернет материаллари орқали тайёрланди