1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Тилни сақланг

25-03-2024, 12:21 158 Ўқиш режими + -

Тил инсон учун энг яхши ва хавфли аъзодир.  Агар инсон тилини яхшиликка нисбатан ишлатса, у катта ажр ва мукофотларни қўлга киритади. 

             Мабодо, инсон тилини ёмонликка нисбатан ишлатса, у унинг учун катта офат келтиради. Шу сабабли инсон эрталаб уйғонганда унинг танасидаги барча аъзолар  тилига нотўғри гапирмасликни, тўғри бўлиш тавсия қилишар экан. Бу ҳақда Имом Термизийдан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади: “Одам боласи тонг оттирганда, тана аъзоларининг ҳаммаси тилга танбеҳ бериб: “Бизнинг тўғримизда Аллоҳдан қўрқ! Биз (нима аҳволга тушсак ҳам), сен сабабли (тушамиз). Агар тўғри бўлсанг, биз ҳам тўғри бўламиз. Агар эгри бўлсанг, биз ҳам эгри бўламиз”.

              Халқимизда “Бошингга бало тилингдан келади” деган гап бор. Инсон тилини сақласа, унинг бошига бало йўқ, тилига эрк берса унинг бошига турли офатлар келади. Шу сабабли тилни сақлаган маъқул.

                                            Р. Акбаров,
     Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими