1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

🌱ИФТОРЛИК — САВОБИ УЛКАН АМАЛ

27-03-2024, 11:46 236 Ўқиш режими + -
                                                    ИФТОРЛИК — САВОБИ УЛКАН АМАЛ
25 март куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг яна бир хайрли ташаббуси билан республикамизнинг барча ҳудудида ифторлик дастурхонлари ёзилиб, кўплаб рўзадору эҳтиёжмандлар, нуроний отахон-онахонлар, дуогўй мўйсафидларнинг кўнгли олинди. Эзгу дуолар ила ўтган ифторликлардан барчанинг қалби шодликка тўлиб, шукроналик ҳиссини туйдилар. Албатта, бундай хайрли амалларнинг ажру савоблари ҳам улкан бўлади. 
Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Салмон Форсий розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда бундай дейилган: «…Бу ойда мўминнинг ризқи зиёда бўлади. Кимки у ойда бирорта рўзадорга ифторлик қилиб берса, унинг гуноҳлари кечирилади ва дўзахдан озод бўлади. Шунингдек, унга ҳам рўзадорнинг савобидан ҳеч қанча кам бўлмаган савоб берилади”. 

🗣 Шунда биз: “Эй Расулуллоҳ! Биз ҳаммамиз ҳам рўзадорга ифторлик қилиб бера олмаймиз-ку”, дедик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло бу савобни рўзадорга бир қултум сут ёки битта хурмо ёки бўлмаса бир ҳўплам сув билан ифторлик қилиб берган кишига беради. Кимки рўзадорнинг қорнини тўйғазса, Аллоҳ қиёматда унга ҳавзи кавсаридан бир қултум сув ичиради, натижада у то жаннатга киргунича чанқамайди. Рамазон — аввали раҳмат, ўртаси мағфират, охири дўзахдан озод қилиш ойидир. Кимки у ойда ходимларнинг оғирини енгил қилса, Аллоҳ унинг гуноҳларини кечиради ҳамда дўзахдан озод қилади”, дедилар» (Ибн Ҳиббон ривояти). 
 Динимизда ифторлик рўзадор учун буюк фазилатлар, хурсандчилик ва хайру барака омилига айлантирилган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади: “Рўзадорга икки хурсандлик бордир. Улар ила суюнгай. Ифтор қилганда суюнгай ва қачон Роббисига йўлиққанда, рўзаси ила суюнгай”, деган (Имом Бухорий ривояти)