1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

“Фидя” нима?

28-03-2024, 11:11 562 Ўқиш режими + -
                                                       Бисмиллаҳирроҳманирроҳийм
                   Рамазон ойи бизга рўза ойи қилиб берган Аллоҳ таолога ҳамду-санолар бўлсин! Рўза тутиш йўлларини ўргатган Пайғамбаримиз (с.а.в.)га салавотларимиз бўлсин!
               Мана Рамазон ойининг бир неча кунларини ибодат билан ўтказиш, гуноҳларимизга истиғфор айтиб, Аллоҳ таолонинг мағфиратига эришиш бахтига эришиш бахтига муяссар бўлмоқдамиз.  Рамазон рўзасини тутишда бардавом бўлар эканмиз, айрим рўзага доир масалаларга диққатимизни қаратиш маъқул бўлар эди. Шу жумладан ушбу ўринда “фидя” нима деган саволга жавоб бериб ўринли деб ўйлаймиз. 
                                 Хўш, “фидя” нима?
            “Фидя” сўзи аслида арабча сўз бўлиб, у  ўзбек тилидаги “ эваз”, “бадал” деган сўзларнинг маъноларига тўғри келади. Аллоҳ таоло буюрган Рамазон рўзасини бажаришга қодир бўлмаган киши шу Рамазон рўзасининг  ўрнига мол сарфлаб уни адо қилишга фидя дейилади. 
  “Фидя” сўзини Аллоҳ таоло Ўзининг каломида шундай келтиради: “ У ( рўза) саноқли кунлардир, сизлардан ким бемор ёки сафарда бўлса, бошқа кунлари саноқни тўлдирсин. Қодир бўлмаган кишилар зиммасида бир мискин таомича фидя бордир.  Ким ихтиёри билан яхшилик қилса, ўзига фойдадир. ...” (Бақара сураси, 
            Ушбу оятнинг тафсири ҳақида “Тафсири ирфон”да шундай дейилади “Қодир бўлмаган кишилар” дейилганда кексайиб қартайган ёки оғир беморлик туфайли ёхуд бошқа узрли сабабларга кўра рўза тутишга ярамайдиган кишилар назарда тутилган. Бу тоифа кишилар ҳар бир кун учун бир мискин кишининг кунлик таоми миқдорида фидя (бадал)   тўлашлари лозим” дейилади. 
          Ўзбекистон мусулмонлар идораси Фатво ҳайъати 2024 йилги фитр-садақа, фидя ва закот нисоби бўйича қуйидагиларни маълум қилди:   “ Закот. Рамазон ойи учун тилло қийматидан закот нисоби 40 000 000 (қирқ миллион) сўм белгиланди. 
                            Демак, кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари 40 000 000 ( қирқ миллион) сўм ва ундан ортиқ пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса. жами маблағининг қирқдан бири (2,5 фоизи)ни закот ниятида ҳақдорга беради”.      
 
Фидяни адо этишда буғдой, хурмо, арпа, майиз билан тўлов адо этиш манбаларда келтирилган. Аммо булар ўрнига уларнинг қийматини пул ҳисобида берса ҳам бўлади. 
                 Рамазон фидяси кимларга берилади?
Рамазон фидяси мискинларга, фақирларга, беаа-бечораларга, ночорларга, закотга қодир бўлмаганларга берилади. Орсида туғишганлик ва эр-хотинлик алоқасини борларга, яъни ўзининг фарзандларига, фарзандининг фарзандларига, отасига, эрига, хотинига, бойларга,  закотга қодир бўлганларга, закот бериш мумкин бўлмаганларга берилмайди. 
           Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг “Мўминнинг қалқони” китобларида “Сурункали беморлар, заифлиги туфайли рўза тута олмаганлар касалликлари ва заифлари сабабли бир неча йил тута олмасалар, лекин фидя тўлаганларидан кейин соғайиб, куч-қувватга киргач, рўза тута оладиган бўлиб қолсалар, нима қилишади?
 Бундай кишилар рўза тутишга қодир қолишса,  аввалги берган фидялари бекор бўлиб, гарчи бир неча йиллик бўлса ҳам фидяси берилган кунлар рўзасининг қазосини тутишлари вожиб бўлади. Рўза тутишдан ожиз қолганлар қачон рўза тутишга қодир бўлишса, қазосини тутадилар. Зеро. Фидя рўзанинг ўрнига ўтиш учун рўза тутишдан ожизлик умрининг охиригача давом этиши шартдир. Айни вақтда рўза тутишдан ожиз қолган ва келажакда рўза тута олишдан умиди узилган киши рўза тутмай, мискинларнинг қўлларига беради ёки чақириб таомлантиради” дейилади. 
              Рамазон рўзасининг фидяси Рамазон ойи киргач шу ой мобайнида  берилаверади.  Рамазон ойи кирмасдан олдин фидя бериш жоиз эмас.
 
                Аллоҳ таоло Рамазон ойида тутаётган рўзаларимизни, фидя ва фитр-садақаларимизни мақбул айлаб, барчамизни икки дунё саодатига муваффақ қилсин!
 

 Руҳиддин Акбаров,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоят вакиллиги ходими