Икки хурсандчилик
10351
1-04-2024, 13:56
238
Ўқиш режими
+
-
Инсон бирор жойда меҳнат қилади ва у меҳнатига яраша ҳақ олади. У меҳнати қадрланганидан хурсанд бўлади. Дунё шундай амал борки, у учун икки марта хурсандлик бордир. Уларнинг бири шу меҳнат қилинган куннинг қуёши ботганида бўлса, иккинчи эса шу амални буюрган Зотга йўлиққан чоғдаги хурсандчиликдир.
Бу амал Рамазон ойидаги рўзани тутишдир. Аллоҳ таоло учун Рамазон рўзасини тутган кишилар икки марта хурсанд бўладилар. Бу хурсандчиликнинг бири ифторлик пайтида бўлса, иккинчиси эса улар раббиларига йўлиққан пайтларидадир. Бу ҳақда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладир:
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ عَنِ النَّبِيِّ ﷺ يَقُولُ: لِلصَّائِمِ فَرْحَتَانِ يَفْرَحُهُمَا إِذَا أَفْطَرَ فَرِحَ وَإِذَا لَقِيَ رَبَّهُ فَرِحَ بِصَوْمِهَ» رواه الخمسةِ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Рўзадорга икки марта хурсандлик бор бўлиб, икковига ҳам етишади. У рўзаси туфайли ифтор қилганида хурсанд бўлади ҳамда Роббига йўлиққанида хурсанд бўлади» (Бешовлари ривоят қилганла).
Аллоҳ таоло тутаётган рўзаларимизни Ўз даргоҳида мақбул айлаб, барчамизни икки хурсандчиликка мушарраф қилсин!
Руҳиддин Акбаров,ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими