1445 йил 25 Шаввол | 2024 йил 03 май, Жума.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:10
Sunrise
05:37
Dhuhr
12:34
Asr
17:28
Maghrib
19:31
Isha
20:59


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Кимки бахилликдан сақланса...

3-04-2024, 16:47 80 Ўқиш режими + -
Қуръони каримда Аллоҳ таоло: “Кимки ўз нафсининг бахиллигидан сақлай олса,бас,айнан ўшалар нажот топувчилардир” дейди. (“Тағобун” сураси,16-оят).
                Пайғамбар (с.а.в.) “Сахий киши Аллоҳ азза ва жаллага яқиндир, жаннатга яқиндир, одамларга ҳам яқиндир, бироқ дўзахдан узоқдир. Бахил киши Аллоҳ азза ва жалладан, жаннатдан узоқ, одамлардан узоқ, дўзахга яқиндир” ( Имом Термизий ривояти) 
      Бирор кишига эҳсон қилсангиз бундан дилингиз равшан тортади,руҳий хотиржамлик юзага келади, бошқаларга фойдангиз текканлигидан хурсанд бўласиз.
               Эҳсон олган киши ҳам эътибордан четда эмаслигидан,кў
рсатилган яхшиликдан севинади,дилида сизга муҳаббат пайдо бўлади, агар сизга душманлиги, адовати бўлса унутади.  Шу тариқа жамиятда кишилар ўртасида тотувлик,ҳурмат – эҳтиром пайдо бўлади,душманчилик барҳам топади,осайишталик ва фароғат барқарор бўлади. Энг асосийси,кимга яхшилик қилсангиз, Аллоҳ таола ҳаммасини билиб туради,эҳсонни ўзингизга бир неча баробар қилиб қайтаради.

Р.Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими