1445 йил 22 Шаввол | 2024 йил 30 апрель, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:15
Sunrise
05:40
Dhuhr
12:34
Asr
17:27
Maghrib
19:29
Isha
20:54


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

“У(жумъа) кун(и)да бир вақт бор...”

5-04-2024, 17:33 112 Ўқиш режими + -
Жумъа кунида бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтга мувофиқ келиб, дуо қилса, албатта, унга Аллоҳ таоло сўраган нарсасини беради. Бу ҳақда Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилар эканлар, шундай дедилар:"У кунда бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтга мувофиқ келиб қолса, Аллоҳдан сўраган нарсасини албатта беради" (Муттафақун алайҳи).
 
Уламолар ўша вақт ҳақида турли фикрларни билдирганлар. Шуларнинг орасини энг кучлиси:
- имом хутба учун минбарга чиққандан то намоз тугагунича,
- аср намозидан кейин қуёш ботгунича.
 
Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

 
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими